Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

2А РАМКАСИ

Ҳизқиёнинг башоратларини тушуниш

Ҳизқиёнинг башоратларини тушуниш

БАШОРАТ ҚИЛИШ НИМА ДЕГАНИ?

Муқаддас Китобда «башорат қилиш» деб ўгирилган иброний тилидаги нава феъли асосан Худонинг хабарини, ҳукмини, ахлоқий таълим-тарбиясини ёки амрларини эълон қилишни англатади. Бу шунингдек, яқинлашиб келаётган бирон воқеани эълон қилишни билдиради. Ҳизқиёнинг башоратлари буларнинг барчасини ўз ичига олади. (Ҳиз. 3:10, 11; 11:4–8; 14:6, 7; 37:9, 10; 38:1–4)

ЭЪЛОН ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ

  • ВАҲИЙЛАР

  • МИСОЛЛАР

  • ТАСВИРЛАШ ЖАРАЁНИ

Ҳизқиёнинг китобида ваҳийлар, мисоллар, масаллар ва тасвирлаш жараёни тилга олинган.

АМАЛГА ОШИШИ

Ҳизқиёнинг башоратлари орасида бир мартадан кўпроқ амалга ошадиган кароматлар бор. Масалан, Худонинг халқи ваъда қилинган юртга қайтганда пок топинишнинг тикланиши борасидаги айрим башоратлар амалга ошган. Лекин бу адабиётнинг 9- бобида айтилгандай, ушбу башоратларнинг аксарияти бугунги кунда амалга ошади ва келажакда ҳам яна рўёбга чиқади.

Ўтмишда Ҳизқиёнинг башоратларидаги кўп хусусиятлар тимсол бўлиб, у ниманидир тасвирлайди, деб тушуниб келганмиз. Аммо бу адабиётда, агар Муқаддас Китобда аниқ айтилмаган бўлса, биронта шахс, нарса, жой ёки ҳодиса тимсол бўлиб ва у ниманидир тасвирлайди, деб тушунтирилмайди *. Аксинча, унда Ҳизқиёнинг кўп башоратларининг кенг миқёсда амалга ошиши тушунтирилади. Қолаверса, бу адабиётда Ҳизқиёнинг хабари, жумладан, унинг китобида тилга олинган инсонлар, жойлар ва ҳодисалардан қандай сабоқлар олишимиз мумкинлиги ҳақида гап боради.