Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

4А РАМКАСИ

«Тирик мавжудотларга қараб турганимда»

«Тирик мавжудотларга қараб турганимда»

Ҳизқиё сарой ва ибодатхоналарнинг олдида қўриқчилар сифатида турган калласи инсонники, танаси эса буқаники бўлган қанотли ҳайбатли ҳайкалларни кўргани шубҳасиз. Бундай ҳайкаллар қадимги Оссурия ва Бобил юртлари бўйлаб топилган. Бошқалар каби Ҳизқиё ҳам баъзиларининг баландлиги тахминан 6 метр бўлган ўша баҳайбат ҳайкалларни кўриб лол қолган бўлиши мумкин. Лекин улар қанчалар ҳайбатли бўлмасин, тошдан ўйилгани туфайли барибир жонсиз эди.

Ҳизқиё ваҳийда кўрган тўртта мавжудот эса «тирик» эди. Жуда катта фарқ, шундай эмасми?! Ҳизқиёнинг кўрганлари унга шунчалик қаттиқ таъсир қилганидан «тирик мавжудотлар» ибораси у кўрган ваҳийнинг кириш сўзларида 10 мартадан кўпроқ учрайди. (Ҳиз. 1:5–22) Худонинг тахти остида бир вақтнинг ўзида уйғун ҳаракат қилган тўртта мавжудотни кўриб, Ҳизқиё бор мавжудотлар буткул Яҳованинг назорати остида эканидан қаттиқ таъсирланган бўлса керак. Бугунги кунда ҳам ушбу ёрқин ваҳий туфайли Яҳованинг буюклиги, куч-қудрати ва ҳукмдорлигининг улуғворлигини кўриб таъсирланамиз. (1 Сол. 29:11)