17- ДАРС
Тушунарли қилиб гапириш
АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
-
Мавзуни пухта ўрганинг. Мавзуни осонликча ва ўз сўзларингиз билан ёритиб бериш учун уни яхшилаб тушуниб олинг.
-
Қисқа гап ва оддий иборалардан фойдаланинг. Узун гапларни ишлатиш мумкин бўлса-да, асосий фикрларни тушунтиришда оддий ибора ва гаплардан фойдаланинг.
-
Нотаниш ибораларни тушунтиринг. Иложи бўлса, тингловчиларга нотаниш бўладиган ибораларни қўлламанг. Тингловчиларга нотаниш ибора, Муқаддас Китоб қаҳрамони, қадимий ўлчов бирлиги ёки одатга ишора қилишингиз керак бўлса, қўшимча маълумот келтиринг.