Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

18- ДАРС

Тингловчилар учун мазмунли маълумот

Тингловчилар учун мазмунли маълумот

1 Коринфликларга 9:19–23

МАҚСАД. Тингловчиларни мулоҳаза юритишга чорланг. Улар фойдали фикрларни билиб олдик, деган хулосага келишсин.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

  • Тингловчилар нималарни билишини инобатга олинг. Улар олдин эшитган фикрларни такрорламай, мавзуга янги нуқтаи назар билан қарашга ёрдам беринг.

  • Тадқиқ ўтказиб, мулоҳаза юритинг. Имкон бўлганда, асосий фикрларни етказиш учун янги далил ёки воқеаларни келтиринг. Сизда бор маълумот ва келтирмоқчи бўлган далиллар мазкур маълумот билан қандай боғлиқ экани тўғрисида чуқур фикр юритинг.

  • Маълумотингиз фойдали эканини кўрсатинг. Тингловчиларга Муқаддас Китобдаги фикрлар кундалик ҳаётда қандай асқатишини кўрсатинг. Тингловчилар билан боғлиқ муайян вазият, нуқтаи назар ва ишларни муҳокама қилинг.