Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

4- ДАРС

Худо ким?

Худо ким?

Инсонлар пайдо бўлганидан бери кўп худо ва маъбудаларга сиғиниб келган. Лекин Муқаддас Китобга биноан, ягона Аллоҳ мавжуд. У «бошқа барча худолардан буюкдир». (2 Солномалар 2:5) Қизиқ, У ким экан ва одамлар сиғинадиган бошқа барча худолардан Уни нима буюкроқ қилади? Бу дарсда Худо ҳақида кўпроқ билиб олишингиз мумкин.

1. Худонинг исми нима ва исмини билишимизни истаётганини қаердан билсак бўлади?

Муқаддас Китобда Аллоҳ Ўзи ҳақида маълумот бермоқда. У шундай демоқда: «Мен Яҳоваман. Бу — Менинг исмим». (Ишаё 42:5, 8 ни ўқинг.) Кўп олимларнинг таъкидлашича, «Яҳова» исми ибронийчадан ўгирилганда «У бўлдиради» деган маънони билдиради. Яҳова Унинг исмини билишимизни истайди. (Чиқиш 3:15) Қай йўсин бунга амин бўлишимиз мумкин? Муқаддас Китобда Унинг исми 7 000 мартадан кўпроқ учрайди a. Яҳова деган исм «еру осмондаги ҳақ Тангрига» тегишли. (Қонунлар 4:39)

2. Муқаддас Китобда Яҳова ҳақида нима дейилган?

Муқаддас Китобга кўра, одамлар сажда қиладиган барча худолар орасида Яҳова Танҳо ҳақ Худодир. Нега? Бунинг бир нечта сабаби бор. Яҳова мутлақ ҳокимият Эгаси ва У «замин узра ёлғиз... Аллоҳ Таоло». (Забур 83:18 ни ўқинг.) Муқаддас Китобда У «Қодир Аллоҳ» деб аталган. Бу Худо истаганини қила олишини англатади. У «бутун борлиқни», яъни коинотни ва ер юзидаги барча нарсаларни яратган. (Ваҳий 4:8, 11) Бошқалардан фарқли равишда, Яҳова азалдан бор бўлган ва тоабад бор бўлади. (Забур 90:2)

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Худонинг унвонлари ва Унинг ноёб исми орасида қандай фарқ борлигини билиб олинг. Сўнг У сизга исмини қай йўсин ва нега ошкор этаётганига диққат қаратинг.

3. Худонинг кўп унвонлари бор, аммо исми ягона

Кишига исми ёки унвони билан мурожаат қилишнинг фарқи борми? Бунга жавоб топиш учун ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • «Худо» каби унвон ва исм орасида қандай фарқ бор?

Муқаддас Китобда одамлар кўп худоларга ва эгаларга сиғинишгани тўғрисида айтилган. Забур 136:1–3 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • «Худолар Худоси» ва «Эгалар Эгаси» ким?

4. Яҳова Унинг исмини билишингизни ва қўллашингизни истайди

Яҳова Унинг исмини қўллашингизни хоҳлаётганини қаердан билиш мумкин? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Сизнингча, Худо Унинг исми ҳаммага маълум бўлишини хоҳлаяптими? Нима учун?

Худо Унинг исми қўлланилишини истайди. Римликларга 10:13 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Худонинг исмини — Яҳова деган исмни қўллаш қанчалик муҳим?

  • Кимдир исмингизни эслаб қолиб, уни қўлласа, ўзингизни қандай ҳис этасиз?

  • Худо Унинг исмини қўллаганимизда нималарни ҳис қилади?

5. Яҳова Унга яқинлашишингизни истайди

Камбоджалик Сотен исмли аёл Худонинг исмини билиб олгани ўзини «ер юзидаги энг бахтли инсондай» ҳис қилишига кўмаклашганини айтди. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Худонинг исмини билиб олиш Сотенга қандай таъсир қилди?

Кимдир билан дўстлашишдан аввал одатда унинг исмини билиб оласиз. Ёқуб 4:8а ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Яҳова сизни нима қилишга таклиф этяпти?

  • Худонинг исмини билиш ва уни қўллаш қай йўсин Унга янада яқинроқ бўлишингизга кўмаклашади?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Худо ягона бўлгани учун Уни нима деб чақиришнинг фарқи йўқ».

  • Худонинг исми Яҳова эканига қўшиласизми?

  • Худо Унинг исмини қўллашимизни хоҳлаётганини қандай тушунтирган бўлардингиз?

ХУЛОСА

Ягона ҳақ Худонинг исми Яҳова. Худо исмини билишимизни ва қўллашимизни хоҳлайди. Шунда, У билан қалин дўст бўламиз.

Такрорлаш

  • Яҳова одамлар сиғинадиган бошқа барча худолардан қандай фарқ қилади?

  • Нега Худонинг исмини қўллашимиз керак?

  • Яҳова У билан дўстлашишимизни исташини қаердан биламиз?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Нега Худо мавжудлигига амин бўлишимиз мумкинлигининг бешта сабабини кўриб чиқинг.

«Худо борми?» (Веб-мақола)

Аллоҳ азалдан бор бўлганига ишониш нега мантиқан тўғри эканига эътибор беринг.

«Худони ким яратган?» («Қўриқчи минораси» 1 август, 2014)

Худо исмининг қадимги талаффузи номаълум бўлса-да, нега уни қўллашимиз кераклигининг сабабига диққат қаратинг.

«Яҳова ким?» (Веб-мақола)

Худога мурожаат қилганда, Уни қандай аташимиз аҳамиятлими? Нега Худонинг ягона исми бор, деб айта олишимизни билиб олинг.

«Худонинг нечта исми бор?» (Веб-мақола)

a Худонинг исми нимани англатишини ва нега баъзи таржималарда у олиб ташланганини билиш учун «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»даги илованинг А4 мавзусига қаранг.