Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

5- ДАРС

Муқаддас Китоб Худонинг биз учун хабари

Муқаддас Китоб Худонинг биз учун хабари

Яҳова бизга Муқаддас Китобни тақдим этган. Бу китоб ажойиб совға бўлиб, 66 та кичик китобдан иборат. Лекин сизда: «Муқаддас Китоб қаердан пайдо бўлган? Унинг муаллифи ким?» — деган саволлар туғилгандир. Уларга жавоб топиш учун, келинг, Худонинг Каломидаги хабар қай йўсин бизгача етиб келганини кўриб чиқайлик.

1. Муқаддас Китобни одамлар ёзган бўлса, қандай қилиб унинг Муаллифи Худо бўлиши мумкин?

Муқаддас Китоб тахминан 40 та киши томонидан ёзилган. У қарийб 1 600 йил давомида, яъни мил. авв. 1513 йилдан тахминан мил. 98 йилгача ёзилган. Уни ёзган кишиларнинг келиб чиқиши турлича эди. Бироқ Муқаддас Китобда ёзилганларнинг бари бир-бирига уйғун. Қай йўсин бунга эришилган? Чунки Муқаддас Китобнинг Муаллифи Аллоҳ. (1 Салоникаликларга 2:13 ни ўқинг.) Бу китобни ёзган инсонлар ўз фикрларини эмас, «муқаддас руҳ a бошқаруви билан Аллоҳнинг фикрларини гапиришган». (2 Бутрус 1:21) Худо муқаддас руҳидан фойдаланиб, одамларни илҳомлантирган ёки Унинг фикрларини ёзишга ундаган. (2 Тимўтийга 3:16)

2. Муқаддас Китобдан ким фойда олиши мумкин?

«Ҳар бир миллат, қабила, тил ва халқ» Муқаддас Китобдаги хушхабардан фойда олиши мумкин. (Ваҳий 14:6 ни ўқинг.) Худо Муқаддас Китоб тарихдаги ҳар қандай китобга қараганда, кўпроқ тилларда мавжуд бўлишига ғамхўрлик қилган. Ҳозирги кунда деярли барча Муқаддас Китобни ўқиши мумкин. Улар қаерда яшаши ёки қайси тилда гапиришидан қатъи назар, бундай имконияти бор.

3. Яҳова Муқаддас Китобни қай йўсин ҳимоя қилган?

Муқаддас Китоб тез чириб кетадиган материалларга, масалан, чарм ва папирусга ёзилган. Лекин Муқаддас Китобни яхши кўрган одамлар уни изчиллик билан қўлда кўчириб ёзишган. Гарчи қудратли инсонлар Муқаддас Китобни йўқ қилишга уринган бўлса-да, баъзилар ҳаётини хавф остига қўйиб уни ҳимоя қилишга интилган. Яҳова биз билан мулоқот қилишига ҳеч ким ва ҳеч нарса халақит беришига йўл қўймаган. Зеро, Муқаддас Китобда шундай деб ёзилган: «Худойимизнинг Каломи абадий қолади». (Ишаё 40:8)

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Худо Муқаддас Китобни ёзиш учун одамларни қай йўсин илҳомлантиргани, уни қандай ҳимоялагани ва бошқалар уни ўқий олиши учун нималар қилгани борасида кўпроқ билиб олинг.

4. Муқаддас Китоб унинг Муаллифи кимлигини очиб бермоқда

ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг 2 Тимўтийга 3:16 ни ўқинг ва қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Муқаддас Китобни одамлар ёзган бўлса, нега у Худонинг Каломи деб аталади?

  • Сизнингча, Худо Ўз фикрларини одамларнинг онгига кўчира олишига ишониш оқилонами?

Котиб хатни ёзиши мумкин, лекин ундаги хабар уни айтаётган кишиники бўлади. Шунга ўхшаб, одамлар Муқаддас Китобни ёзган, аммо ундаги хабар Худоники

5. Муқаддас Китоб ҳужумларга қарамай, сақлаб қолинган

Муқаддас Китоб Худонинг Каломи бўлса, демак, У Ўз Каломини ҳимоя қилади. Тарих давомида қудратли кишилар Муқаддас Китобни йўқ қилишга уринган. Дин раҳбарлари одамлар Муқаддас Китобни ўқишларини истамаган. Бироқ кўплар қаршиликка ва ўлимга дуч келишига қарамай, Муқаддас Китобни ҳимоя қилиш мақсадида ҳаётини хавф остига қўйган. Бундай одамларнинг бири ҳақида билиш учун ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Одамлар Муқаддас Китобни ҳимоя қилиш учун шунча фидойиликларга борган экан, уни ўқишни истайсизми? Нега?

Забур 119:97 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Нега кўплар ҳаётини хавф остига қўйиб Муқаддас Китобни таржима қилган ва уни тарқатган?

6. Ҳаммабоп китоб

Муқаддас Китоб тарихдаги энг кўп тилларга таржима қилинган ва кенг тарқалган китоб. Ҳаворийлар 10:34, 35 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Нега Худо Каломи кўп тилларга таржима қилинишини ва кенг тарқалишини истайди?

  • Муқаддас Китобнинг айнан нимаси сизга ёқади?

Дунёнинг деярли

100%

аҳолисида

Муқаддас Китобни ўз тилида тушуниш имкони бор

Бу китоб

3 000 дан

зиёд тилда

бутунлай ёки қисман мавжуд

5 000 000 000

Муқаддас Китобнинг нусхаси

ҳар қандай китобга қараганда анча кўпроқ чоп этилган

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Муқаддас Китоб одамлар ёзган эски бир китоб, холос».

  • Сиз қандай фикрдасиз?

  • Муқаддас Китоб Худонинг Каломи эканини кўрсатувчи қандай далиллар бор?

ХУЛОСА

Муқаддас Китоб Худонинг Каломи ва бу китоб барча одамларда бўлишига У ғамхўрлик қилган.

Такрорлаш

  • Қайси маънода Худо Муқаддас Китобни ёзган инсонларни илҳомлантирган?

  • Муқаддас Китобнинг сақлаб қолингани, таржима қилингани ва кенг тарқалгани сизда қандай таассурот уйғотяпти?

  • Худо сиз билан мулоқот қилиш учун шу қадар кўп ҳаракат қилганидан нималарни ҳис қиляпсиз?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Муқаддас Китобнинг тарихи, яъни қадимги қўлёзмалардан то бугунги таржималар ҳақида ўқинг.

«Муқаддас Китоб қандай қилиб бизгача етиб келди?» («Уйғонинг!» ноябрь, 2007)

Учта асосий ҳужумга қарамай, қандай қилиб Муқаддас Китоб сақлаб қолингани ҳақида билиб олинг.

«Муқаддас Китобнинг сақланиб қолиш тарихи» («Қўриқчи минораси» № 4 2016)

Муқаддас Китобни таржима қилиш учун одамлар ҳаётини қай йўсин хавф остига қўйганини кўринг.

«Улар Муқаддас Китобнинг қадрига етишган» 14:26

Муқаддас Китоб кўп марта кўчирилган ва таржима қилинган. У ердаги хабар ўзгартирилмаганига қандай амин бўлишингиз мумкин?

«Муқаддас Китоб ўзгартирилганми?» (Веб-мақола)

a 7- дарсда муқаддас руҳ Худонинг фаол қудрати экани тушунтирилади.