Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

12- ДАРС

Муқаддас Китоб тадқиқини давом эттиришингизга нима кўмаклашади?

Муқаддас Китоб тадқиқини давом эттиришингизга нима кўмаклашади?

Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш қизиқарли саёҳатга ўхшайди. Бироқ бу доим ҳам осон бўлмаслиги мумкин. Баъзида тадқиқни давом эттира олармикинман, деб ўйлаб қолишингиз ҳеч гап эмас. Нега тадқиқни давом эттириш учун уриниш арзийди? Қийинчиликларга қарамай, уни давом эттиришга нима ёрдам бериши мумкин?

1. Нима учун Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш арзийди?

«Худонинг каломи жонли бўлиб, кучли таъсирга эга». (Ибронийларга 4:12) Муқаддас Китоб бебаҳодир. Чунки унда Худонинг фикрлари ва сизга бўлган севгиси ҳақида ёзилган. У нафақат билимга, балки чин донолигу умидга эга бўлишингизга кўмаклашади. Асосийси, Муқаддас Китоб ёрдамида Яҳова билан дўстлашишингиз мумкин. Каломни тадқиқ қилганда, унинг кучи ҳаётингизга ижобий таъсир қилишига йўл қўйган бўласиз.

2. Нега Муқаддас Китобдаги ҳақиқат қимматбаҳо эканини тушуниш муҳим?

Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларни бебаҳо хазинага ўхшатса бўлади. Шунинг учун, у ерда: «Ҳақиқатни харид қил, уни сотиб юборма»,— деб айтилган. (Ҳикматлар 23:23) Каломдаги ҳақиқат қимматбаҳо эканини доим ёдда тутсак, тўсиқларга дуч келсак ҳам, уни тадқиқ қилишда давом этиш учун астойдил ҳаракат қиламиз. (Ҳикматлар 2:4, 5 ни ўқинг.)

3. Тадқиқни давом эттиришингизга Яҳова қандай ёрдам бера олади?

Яҳова Қодир Аллоҳ ва Дўстингиз сифатида У ҳақда билим олишингизга ёрдам беришни истайди. У сизда «истак уйғотиб, куч ато этади». (Филиппиликларга 2:13 ни ўқинг.) Демак, тадқиқ қилиш ёки билиб олаётганларни ҳаётингизда қўллаш учун гоҳида қўшимча куч керак бўлса, Худо сизга ёрдам бериши мумкин. Бирон тўсиқ ёки қаршиликни енгиб ўтиш учун қўшимча кучга муҳтож бўлсангиз, У буни бера олади. Ибодатда Яҳовадан Муқаддас Китоб тадқиқини давом эттиришингизга кўмаклашишини тинмай сўранг. (1 Салоникаликларга 5:17)

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Банд бўлишга ёки қаршиликларга қарамай, Муқаддас Китоб тадқиқини тўхтатмаслигингизга нима ёрдам беришини билиб олинг. Кейин эса уни давом эттиришингиз учун Яҳова сизга қандай кўмаклашиши ҳақида ўйлаб кўринг.

4. Муқаддас Китоб тадқиқини биринчи ўринга қўйинг

Баъзида жуда бандмиз, деб Муқаддас Китобни тадқиқ қилишга вақтимиз йўқдек туюлар. Хўш, нима ёрдам бериши мумкин? Филиппиликларга 1:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Сизнингча, ҳаётдаги «қайси нарсалар муҳимроқ»?

  • Қай йўсин Муқаддас Китоб тадқиқини биринчи ўринга қўя оласиз?

  1. А. Идишга аввал қумни, кейин тошларни солсангиз, тошлар сиғмайди

  2. Б. Идишга аввал тошларни, кейин эса қумни солсангиз, ҳаммаси сиғади. Шу сингари, «муҳимроқ» нарсаларни ҳаётингизда биринчи ўринга қўйсангиз, уларни бажара оласиз ва бошқа ишларга ҳам вақт қолади

Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш орқали маънавий нарсаларга чанқоғимизни, яъни Худо ҳақида билиш ва Унга топиниш эҳтиёжимизни қондирамиз. Матто 5:3 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Муқаддас Китобни тадқиқ қилишни биринчи ўринга қўйиш бизга қандай фойда келтиради?

5. Қаршиликлар сизни тўхтатишига йўл қўйманг

Гоҳида баъзилар сизни Муқаддас Китобни тадқиқ қилишдан тўхтатиши мумкин. Франческонинг мисолига диққат қаратинг. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Видеода кўрганимиздай, Франческо дўстлари ва оиласига ўрганаётганларини айтганда, улар бунга қандай муносабатда бўлди?

  • У таслим бўлмагани учун қандай мукофотга эга бўлди?

2 Тимўтийга 2:24, 25 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Ўрганаётганларингиз борасида оила аъзоларингизу дўстларингиз қандай фикрда?

  • Бу оятларга кўра, Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётганингиздан кимдир мамнун бўлмаса, қандай йўл тутишингиз керак? Нима учун?

6. Яҳова сизга ёрдам беришига ишонинг

Яҳовага яқинлашганимиз сайин, Уни мамнун қилиш истагимиз кучаяди. Бироқ Унинг меъёрларига мувофиқ яшаш учун ҳаётимизга ўзгаришлар киритиш қийин кечиши мумкин. Сиз ҳам бунга дуч келаётган бўлсангиз, таслим бўлманг. Яҳова сизга ёрдам беради. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Видеодан кўрганимиздай, Жим Яҳовани мамнун қилиш учун қандай ўзгаришлар қилди?

  • Унинг мисоли сизга нимаси билан таъсир қилди?

Ибронийларга 11:6 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Яҳова Уни «астойдил излаётганлар», яъни Уни таниб-билаётган ва мамнун қилишга интилаётганлар учун нима қилади?

  • Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш учун ҳаракат қилаётганингизни кўриб, Яҳова нималарни ҳис қилар экан?

БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қиляпсиз?»

  • Қандай жавоб берардингиз?

ХУЛОСА

Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш доим ҳам осон бўлмаса-да, бундай қилиш ҳаётдан тоабад завқланишингизга ёрдам бериши мумкин. Яҳовага таянишда давом этинг ва У сизни мукофотлайди.

Такрорлаш

  • Нега Муқаддас Китобдаги ҳақиқатлар сиз учун қадрли?

  • Қандай қилиб «қайси нарсалар муҳимроқ эканини фарқлай оласиз»?

  • Муқаддас Китоб тадқиқини давом этиш учун нега Яҳовадан ёрдам сўрашингиз керак?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Кўпларга вақтидан донолик ила фойдаланишга ёрдам берган тўртта усулни билиб олинг.

«Вақтдан унумли фойдаланинг» («Уйғонинг!» февраль, 2014)

Бир аёл Худони мамнун қилиш учун жон куйдирган, лекин эри буни тушунмаган. Яҳова бу аёлга қай йўсин ёрдам берганига эътибор қаратинг.

«Яҳова оғирликларимизни кўтариш учун бизни мустаҳкамлаяпти» 5:05

Бир киши хотини таслим бўлмагани туфайли қандай фойда олганига назар солинг.

«Мен ҳақиқатни яхшилаб текширганман» 6:30

Баъзида Яҳованинг Шоҳидлари оилаларни барбод қилишда айбланади. Бу ростми?

«Яҳованинг Шоҳидлари оилаларни бузадими ёки мустаҳкамлайдими?» (Веб-мақола)