Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

18- ДАРС

Масиҳнинг чинакам издошларини қай йўсин аниқлай оламиз?

Масиҳнинг чинакам издошларини қай йўсин аниқлай оламиз?

Миллиардлаб одамлар Масиҳнинг издоши эканини таъкидлайди. Аммо уларнинг эътиқоди турлича ва улар бир хил меъёрлар асосида яшамайди. Ундай бўлса, Масиҳнинг чинакам издошларини қай йўсин аниқлай оламиз?

1. Исонинг ҳақиқий издошлари ким?

Исо Масиҳнинг шогирдлари ёки издошлари «масиҳий» деб аталади. (Ҳаворийлар 11:26 ни ўқинг.) Улар Исонинг шогирдлари эканини қай йўсин исботлайди? Исо шундай деган: «Агар менинг сўзларимга риоя қилсангизлар, чиндан ҳам менинг шогирдларимсиз». (Юҳанно 8:31) Бу дегани, Исонинг чинакам издошлари унинг амрларига риоя қилиши керак. Исо таълимотларини Муқаддас Ёзувларга асослаганидай, унинг ҳақиқий издошлари ҳам эътиқодини Муқаддас Китобга асослайди. (Луқо 24:27 ни ўқинг.)

2. Исонинг чинакам издошлари қай йўсин севгини намоён этади?

Исо издошларига: «Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай севинг»,— деб айтган. (Юҳанно 15:12) Хўш, Исо шогирдларини севганини қай йўсин кўрсатган? У улар билан вақт ўтказган, уларга далда ва ёрдам берган. Исо ҳатто улар учун ўз жонини фидо қилган. (1 Юҳанно 3:16) Шу сингари, Исонинг чинакам издошлари шунчаки севги ҳақида гапиришдан кўпроғини қилади. Улар бир-бирини севишини сўзлари ва хатти-ҳаракатлари билан кўрсатади.

3. Исонинг чинакам издошлари қандай фаолият билан банд?

Исо шогирдларига бир вазифа топширди. У «уларни Худонинг Шоҳлиги тўғрисида ваъз этиш... учун юборди». (Луқо 9:2) Илк масиҳийлар нафақат топиниш жойларида, балки жамоат жойларида ва уйма-уй ваъз қилган. (Ҳаворийлар 5:42; 17:17 ни ўқинг.) Масиҳнинг ҳақиқий издошлари бугун ҳам Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни ҳамма жойда ваъз қилади. Улар яқинини севади. Шу боис, вақтию кучидан мамнуният ила фойдаланиб, умид ва тасалли бахш этадиган Муқаддас Китобдаги хабар билан бўлишади. (Марк 12:31)

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Масиҳнинг ҳақиқий издошлари Исонинг амрларига риоя қилмаётган ва ўрнагига эргашмаётган одамлардан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида ўйлаб кўринг.

4. Улар Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни излайди

Илк масиҳийлар Худонинг Каломини қадрлаган

Ўзини Исонинг издоши деб таъкидлаётганларнинг ҳаммаси ҳам Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни қадрламайди. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Баъзи черковлар ўргатаётган нарсалар ва Исонинг таълимотлари орасида қандай фарқ бор?

Исо Худонинг Каломидаги ҳақиқатни ўргатган. Юҳанно 18:37 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Исонинг сўзларига кўра, «ҳақиқат тарафида» бўлган одамларни қай йўсин аниқлай оламиз?

5. Улар Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни ваъз қилади

Илк масиҳийлар ваъз қилган

Исо осмонга кўтарилишидан аввал издошларига бир топшириқни берган ва у ҳозирги кунда ҳам бажарилмоқда. Матто 28:19, 20 ва Ҳаворийлар 1:8 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Ваъзгўйлик иши қачонгача ва қай миқёсда олиб борилиши керак?

6. Улар ваъз қилганларига амал қилади

Том исмли киши Масиҳнинг чинакам издошларини топганига нима ёрдамида амин бўлди? ВИДЕОНИ томоша қилинг, қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Видеода кўрсатилганидай, Томнинг диндан кўнгли қолишига нима сабаб бўлди?

  • Ҳақиқатни топганига уни нима ишонтирди?

Сўзлардан ишларнинг салмоғи баланд. Матто 7:21 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Исо учун нима муҳимроқ: нимага ишонишимизни айтишми ёки ишларимизда буни тасдиқлашми?

7. Улар бир-бирини севади

Илк масиҳийлар ўзаро севгини намоён этган

Масиҳийлар чиндан ҳам имондошлари учун ҳаётини хавф остига қўядими? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг.

  • Видеода кўрганимиздай, Ллойдни ҳаётини хавф остига қўйиб, Йохансенни ҳимоя қилишга нима ундади?

  • Сизнингча, у Масиҳнинг ҳақиқий издошидай йўл тутдими?

Юҳанно 13:34, 35 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Исонинг шогирдлари, яъни унинг чинакам издошлари бошқа ирқдан ё миллатдан бўлганларга қандай муносабатда бўлиши керак?

  • Қай йўсин улар буни уруш пайтида кўрсата олади?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Христиан оламидагилар даҳшатли ишлар қилади. Қанақасига улар чинакам дин аъзолари бўлиши мумкин?!»

  • Исонинг чинакам издошларини аниқлашга кўмаклашадиган қайси оятни кўрсатган бўлардингиз?

ХУЛОСА

Масиҳнинг чинакам издошлари Муқаддас Китобда ёзилганларга амал қилади, фидойи севгини кўрсатади ва Каломдаги ҳақиқатни бошқалар билан бўлишади.

Такрорлаш

  • Исонинг чинакам издошларининг таълимотлари нимага асосланади?

  • Қайси фазилат Исонинг чинакам издошларини ажратиб туради?

  • Исонинг чинакам издошлари қандай фаолиятни олиб боради?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Исо Масиҳнинг ўрнагига эргашишга ва амрларига риоя қилишга жон куйдираётган одамлар ҳақида кўпроқ билиб олинг.

«Яҳованинг Шоҳидлари ўзи ким?» 1:13

Олдинлари роҳиба бўлган аёл қандай қилиб чинакам маънавий оилани топгани тўғрисида ўқиб кўринг.

«Улар барча саволларга Муқаддас Китоб асосида жавоб берарди» («Қўриқчи минораси» 1 апрель, 2014)

Ёрдамга муҳтож бўлган имондошларига ҳақиқий масиҳийлар қай йўсин севгисини намоён этишига диққат қаратинг.

«Табиий офатларда имондошларимизга ёрдам бериш» — Видеолавҳа 3:57

Қай йўсин бугунги кунда Исонинг чинакам шогирдлари илк масиҳийлар каби йўл тутишига ва бу Исо айтганидай, унинг чинакам издошларини ажратиб туришига эътибор беринг.

«Масиҳнинг ҳақиқий издошларини нималардан билса бўлади?» («Қўриқчи минораси» 1 март, 2012)