Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

23- ДАРС

Сувга чўмиш арзигулик мақсад

Сувга чўмиш арзигулик мақсад

Исо сувга чўмиш барча масиҳийлар учун талаб эканини айтган. (Матто 28:19, 20 ни ўқинг.) Лекин сувга чўмиш нима дегани? Бу мақсадга эришиш учун нима қилиш керак?

1. Сувга чўмиш нима дегани?

Исо сувга чўмганда Иордан дарёсидаги сувга тўлиқ кирган, сўнг эса «сувдан чиққан». (Марк 1:9, 10) Исо каби унинг ҳақиқий издошлари ҳам сувга чўмади ёки сувга тўлиқ киради.

2. Киши сувга чўмиб нимани кўрсатади?

Одам сувга чўмиш орқали ўзини Тангри Яҳовага бағишлаганини кўрсатади. У қай йўсин ўзини бағишлайди? Сувга чўмишдан олдин у шахсий ибодатида Яҳовага абадий хизмат қилмоқчи эканини айтади. У фақатгина Яҳовага топинишга ҳамда Унинг иродасини ҳаётида биринчи ўринга қўйишга ваъда беради. Киши «ўзидан кечиб», Исонинг таълимотларию ўрнагига «эргашиб юришга» қарор қилади. (Матто 16:24) У ўзини Худога бағишлаб, сувга чўмгани туфайли Яҳова ҳамда имондошлари билан яқин дўстона муносабатларга эга бўлиши мумкин.

3. Сувга чўмишдан олдин нима қилиш керак?

Яҳовани таниб-билиш ва Унга нисбатан имонингизни мустаҳкамлаш орқали сувга чўмишга тайёрлана оласиз. (Ибронийларга 11:6 ни ўқинг.) Билимингиз ошиб, имонингиз мустаҳкамлангани сайин Яҳовага бўлган севгингиз ҳам кучаяди. Шубҳасизки, У ҳақда ваъз қилишни ва Унинг меъёрлари бўйича яшашни хоҳлайсиз. (2 Тимўтийга 4:2; 1 Юҳанно 5:3) Киши «Яҳовага муносиб равишда Уни ҳар жиҳатдан мамнун қилаётган» бўлса, у ҳаётини Яҳовага бағишлаб, сувга чўмишга қарор қилиши мумкин. (Колосаликларга 1:9, 10) a

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Исонинг сувга чўмганидан нимани ўрганишимиз ва киши бу муҳим қадамни қўйиш учун қай йўсин тайёрлана олиши мумкинлигини билиб олинг.

4. Исонинг сувга чўмганидан нимани ўрганишимиз мумкин?

Матто 3:13–17 ни ўқинг ва Исонинг сувга чўмгани ҳақида кўпроқ тафсилотларни билиб олинг. Сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Исо сувга чўмганида чақалоқ эдими?

  • У қай йўсин сувга чўмган? У чўқинтирилганми?

Исо сувга чўмгач, Худо унга ер юзида бажариши учун топширган муҳим вазифага киришган. Луқо 3:21–23 ва Юҳанно 6:38 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Исо сувга чўмгач, қайси ишни биринчи ўринга қўйди?

5. Сувга чўмиш эришса бўладиган мақсад

Бошида ўзингизни Худога бағишлаш ва сувга чўмиш қийин, деб ўйларсиз. Аммо бу каби муҳим қарорни чиқариш учун ўзингизга бўлган ишончни ошира оласиз. Бунга эришган баъзиларнинг мисоли ҳақида билиш учун ВИДЕОНИ томоша қилинг.

Юҳанно 17:3 ва Ёқуб 1:5 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Нима ёрдамида сувга чўмишга тайёрланиш мумкин?

  1. А. Яҳовага тоабад хизмат қилмоқчи эканимизни айтиш орқали Унга ўзимизни бағишлаган бўламиз

  2. Б. Сувга чўмиб, бизни кузатаётганларга ўзимизни Худога бағишлаганимизни кўрсатамиз

6. Сувга чўмгач, Яҳованинг оиласига тегишли бўласиз

Сувга чўмгач, якдил умумжаҳон оиланинг бир қисми бўламиз. Яҳованинг барча сувга чўмган Шоҳидлари келиб чиқиши ёки ўтмишидан қатъи назар, бир хил эътиқодга эга бўлиб, ўша-ўша ахлоқий меъёрлар бўйича яшайди. Забур 25:14 ва 1 Бутрус 2:17 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Сувга чўмиш инсоннинг Яҳова ҳамда Унга топинадиганлар билан бўлган муносабатларига қандай таъсир қилади?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Сувга чўмишга тайёр эмасман».

  • Сиз ҳам шундай фикрда бўлсангиз, сувга чўмишни арзигулик мақсад деб ўйлайсизми?

ХУЛОСА

Исо масиҳийлар сувга чўмиши кераклигини айтган. Бу мақсадга эришиш учун одам Яҳовага нисбатан кучли имонни ривожлантириши, Унинг меъёрлари бўйича яшаши ва ўзини Унга бағишлаши лозим.

Такрорлаш

  • Сувга чўмиш нима дегани ва нега бу муҳим?

  • Қай йўсин бағишланиш ва сувга чўмиш ўзаро боғлиқ?

  • Одам ўзини Худога бағишлаши ва сувга чўмиши учун қандай қадамлар қўйиши керак?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Сувга чўмиш нимани англатишини ва нимани англатмаслигини билиб олинг.

«Сувга чўмиш нима дегани?» (Веб-мақола)

Бир кишининг сувга чўмиш борасидаги қарори шунчаки ҳис-туйғуларга асосланмагани ҳақида ўқинг.

«Улар ҳақиқатни аниқлаб олишимни хоҳлашган» («Қўриқчи минораси» 1 февраль, 2013)

Сувга чўмиш нега арзигулик мақсад эканига ва қай йўсин унга тайёрланишингиз мумкинлигига эътибор беринг.

«Сувга чўмишим шартми?» («Ёшларнинг саволлари. Амалий маслаҳатлар», 2- жилд, 37- боб)

a Агар одам олдин бошқа динда сувга чўмган бўлса, у яна сувга чўмиши керак. Нега? Чунки ўша динда Муқаддас Китобдаги ҳақиқатлар ўргатилмаган. (Ҳаворийлар 19:1–5 га ва 13- дарсга қаранг.)