Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

32- ДАРС

Худонинг Шоҳлиги ҳозир бошқаряпти

Худонинг Шоҳлиги ҳозир бошқаряпти

1914 йили Худонинг Шоҳлиги осмонда бошқаришни бошлади. Ўшанда инсонлар бошқарувининг охирги кунлари бошланди. Буни қаердан биламиз? Келинг, Муқаддас Китобда нима деб башорат қилинганига ва 1914 йилдан бери дунёнинг аҳволи ва одамларнинг хулқи қандай эканига назар солайлик.

1. Муқаддас Китобда нималар башорат қилинган?

Муқаддас Ёзувлардаги Дониёр китобидан шуни биламизки, Худонинг Шоҳлиги «етти давр» деб номланган пайтнинг охирида бошқаришни бошлади. (Дониёр 4:16, 17) Асрлар ўтгач, Исо Масиҳ ўша пайтга «ўзга халқлар даври» деб ишора қилган ва у ҳали тугамаганини айтган. (Луқо 21:24) Ўша етти давр 1914 йили тугаганини кўриб чиқамиз.

2. 1914 йилдан бери дунёнинг аҳволи ва одамларнинг хулқи билан нима бўлди?

Исонинг шогирдлари Худо Шоҳлигининг бошқаруви ва охирзамон қачон бошланишини билишни хоҳлаган. Улар: «Замон охирлаб бораётганини қайси белгидан билиб оламиз?» — деб сўраган. (Матто 24:3) Жавобан Исо Худонинг Шоҳлигида бошқаришни бошлаганидан кейин нималар юз беришини башорат қилган. Улардан баъзилари уруш, озиқ-овқат етишмовчилиги ва зилзилалар. (Матто 24:7 ни ўқинг.) Каломда, шунингдек, «охирзамонда» одамларнинг хулқ-атвори дастидан «оғир вақтлар келиши» башорат қилинган. (2 Тимўтий 3:1–5) Бундай ҳолат ва хулқ-атвор, айниқса, 1914 йилдан бери яққол намоён бўлмоқда.

3. Нега дунёнинг аҳволи 1914 йилдан бери оғирлашди?

Исо Масиҳ Шоҳ бўлганидан сал ўтиб, Шайтон ва унинг жинларига қарши жанг қилди. Шайтон бу жангда ютқазди. Муқаддас Китобда у «ўз фаришталари билан бирга ер юзига отилгани» тўғрисида айтилган. (Ваҳий 12:9, 10, 12) Шайтон йўқ бўлишини билгани учун қаҳр-ғазабда. Шу боис, у ер юзидаги қайғу ва азоб-уқубатларнинг сабабчиси. Дунёнинг аҳволи нега шу қадар ёмон экани ажабланарли эмас! Худонинг Шоҳлиги бу барча муаммоларни бартараф қилади.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Худонинг Шоҳлиги 1914 йили бошқаришни бошлаганини қаердан билишимизни ва бу биз учун нимани англатиши кераклигини билиб олинг.

4. 1914 йилга ишора қилувчи Муқаддас Китобдаги башоратлар

Худо қадимги Бобил шоҳи Навуходоносорга туш орқали келажакда нима бўлишини кўрсатди. Бу туш ва Дониёр пайғамбар уни қандай талқин қилгани ҳақида Муқаддас Китобдан ўқишимиз мумкин. У Навуходоносорнинг шоҳлиги ва Худонинг Шоҳлиги ҳақида. (Дониёр 4:17 ни ўқинг.) a

Дониёр 4:20–26 ни ўқинг, сўнг расмлардан фойдаланиб, қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • (А) Навуходоносор тушида нимани кўрди? (20- ва 21- оятларга қаранг.)

  • (Б) Дарахтга нима бўлди? (23- оятга қаранг.)

  • (В) «Етти давр»нинг охирида нима юз бериши керак эди? (26- оятга қаранг.)

Дарахт ҳақидаги туш Худонинг Шоҳлиги билан қандай боғлиқ?

БАШОРАТ (Дониёр 4:20–36)

Бошқарув

(А) Улкан дарахт

Ҳукмронлик тўхтатилди

(Б) «Дарахтни чопиб ташланглар» ва «етти давр ўтсин»

Ҳукмронлик тикланди

(В) «Шоҳлик қўлингизга қайтарилади»

Башоратнинг биринчи бор амалга ошиши

  • (Г) Дарахт кимнинг рамзи? (22- оятга қаранг.)

  • (Д) Унинг ҳукмронлиги қачон тўхтатилди? (Дониёр 4:29–33 ни ўқинг.)

  • (Е) «Етти давр»нинг охирида Навуходоносор билан нима бўлди? (Дониёр 4:34–36 ни ўқинг.)

БИРИНЧИ БОР АМАЛГА ОШИШИ

Бошқарув

(Г) Бобил шоҳи Навуходоносор

Ҳукмронлик тўхтатилди

(Д) Мил. авв. 606 йилдан сўнг Навуходоносор ақлдан озиб, том маънодаги етти йил давомида бошқара олмади

Ҳукмронлик тикланди

(Е) Навуходоносорнинг эс-ҳуши қайтди ва у яна ҳукмронлик қила бошлади

Башоратнинг иккинчи бор амалга ошиши

  • (Ё) Дарахт кимларни билдиради? (1 Солномалар 29:23 ни ўқинг.)

  • (Ж) Уларнинг бошқаруви қачон тўхтатилди? Исо ер юзида бўлганида улар ҳукм сурмаганини қаердан биламиз? (Луқо 21:24 ни ўқинг.)

  • (З) Бу ҳукмронлик қачон ва қаерда тикланди?

ИККИНЧИ БОР АМАЛГА ОШИШИ

Бошқарув

(Ё) Исроил шоҳлари Худонинг ҳукмдорлигини билдирган

Ҳукмронлик тўхтатилди

(Ж) Қуддус вайрон қилинди ва Исроил шоҳларининг сулоласи 2 520 йилга тўхтатилди

Ҳукмронлик тикланди

(З) Исо Масиҳ осмонда Худонинг Шоҳлигида ҳукм суришни бошлади

Етти давр қанча вақтни ўз ичига олади?

Муқаддас Китобдаги баъзи парчалар унинг бошқа қисмларини тушунишимизга ёрдам беради. Масалан, Худонинг Каломидаги Ваҳий китобида уч ярим муддат 1 260 кунга тенг деб ёзилган. (Ваҳий 12:6, 14) Уч ярим муддатни иккига кўпайтирсак, етти давр бўлади. Бу 2 520 кун дегани. Баъзида Муқаддас Китобга кўра, бир кун бир йилни билдиради. (Ҳизқиё 4:6) Шунинг учун, Дониёр китобида тилга олинган етти давр ёки муддат 2 520 йил давом этган.

5. 1914 йилдан бери аҳвол ўзгаряпти

Исо у Шоҳ бўлгач, дунёнинг аҳволи ўзгаришини айтган. Луқо 21:9–11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Буларнинг қайсиларини кўргансиз ёки эшитгансиз?

Ҳаворий Павлус инсонлар бошқарадиган охирзамонда одамлар қандай бўлишини айтиб ўтган. 2 Тимўтийга 3:1–5 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Бугун одамлар ўзини шундай тутганини кўряпсизми?

6. Шоҳлик бошқараётганига ишонаётганингизни кўрсатинг

Матто 24:3, 14 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Қайси муҳим фаолият ҳозир Худонинг Шоҳлиги бошқараётганини кўрсатяпти?

  • Қай йўсин бу ишда ҳисса қўша оласиз?

Худонинг Шоҳлиги ҳозир бошқаряпти ва ер юзида ҳам тўлиқ ҳукм суришни бошлайдиган кун яқин. Ибронийларга 10:24, 25 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • «Ўша куннинг яқинлашиб қолганини кўриб турган эканмиз», ҳар биримиз нима қилишимиз керак?

Бошқаларга ёрдам бериши ва ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган бирон нарса ҳақида билиб қолсангиз, нима қилган бўлардингиз?

БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Нега Яҳованинг Шоҳидлари 1914 йилни муҳим деб билади?»

  • Буни қандай тушунтирган бўлардингиз?

ХУЛОСА

Каломдаги башоратлар ва дунёнинг аҳволи Худонинг Шоҳлиги бошқараётганини тасдиқлаяпти. У ҳозир бошқараётганига ишонаётганимизни у ҳақда ваъз қилиб ҳамда йиғилишларга қатнаб кўрсатамиз.

Такрорлаш

  • Дониёр башорат қилган етти даврнинг охирида нима юз берди?

  • Худонинг Шоҳлиги 1914 йили бошқаришни бошлаганига сизни нима ишонтиряпти?

  • Бу Шоҳлик ҳозир бошқараётганига ишонишингизни қандай кўрсата оласиз?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Тарихчилар ва бошқалар 1914 йилдан бери дунёда юз берган ўзгаришлар ҳақида нима деганига диққат қаратинг.

«Ахлоқий таназзулнинг кучайиши» («Уйғонинг!» апрель, 2007)

Матто 24:14 даги башорат бир кишига қандай таъсир қилгани ҳақида ўқинг.

«Бейсбол ҳаётим мазмуни эди» («Қўриқчи минораси» № 3 2017)

Дониёр 4- бобда тилга олинган «етти давр» 1914 йилнинг охирига ишора қилиши нимадан аён бўляпти?

«Худонинг Шоҳлиги қачон бошқаришни бошлади?» (2- қисм) («Қўриқчи минораси» 1 ноябрь, 2014)

a Ушбу дарснинг «Қўшимча манбалар» қисмида келтирилган  охирги иккита мақолага қаранг.