Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

50- ДАРС

Оилангиз қандай қилиб бахтли бўлиши мумкин? 2- қисм

Оилангиз қандай қилиб бахтли бўлиши мумкин? 2- қисм

Болалар Яҳованинг инъоми. У ота-она бу совғага ғамхўрлик қилишини кутади. Яҳова уларга бундай йўл тутишга кўмаклашадиган доно маслаҳатлар беряпти. Улар ёрдамида болалар ҳам оиласи бахтли бўлишига ҳисса қўша олади.

1. Яҳова ота-оналарга қандай маслаҳат беряпти?

Яҳова ота-оналар фарзандларини яхши кўришини ҳамда улар билан имкон қадар кўпроқ вақт ўтказишини истайди. Қолаверса, У ота-оналар фарзандларини ҳимоялашини ва тарбия берганда, Муқаддас Китоб принципларидан фойдаланишини хоҳлайди. (Ҳикматлар 1:8) Каломда оталарга қуйидагича маслаҳат берилган: «Яҳованинг... панд-насиҳати билан [фарзандларингизни] ўстиринглар». (Эфесликларга 6:4 ни ўқинг.) Яҳова ота-оналар фарзанд ўстираётиб, Унинг йўл-йўриқларига амал қилса ва бу масъулиятни бошқа кишига юкламаса, улардан мамнун бўлади.

2. Яҳова болаларга қандай маслаҳат беряпти?

Яҳова: «Ота-онангизга қулоқ солинглар»,— деб уларга насиҳат қиляпти. (Колосаликларга 3:20 ни ўқинг.) Фарзандлар ота-онасини ҳурмат қилиб, уларга қулоқ солганда Яҳовани ҳамда ота-онасини хурсанд қилади. (Ҳикматлар 23:22–25) Исо болалигида бундай йўл тутишда яхши ўрнак кўрсатди. У мукаммал бўлганига қарамай, ота-онасига қулоқ солиб, уларни ҳурмат қилди. (Луқо 2:51, 52)

3. Қай йўсин оилангиз билан Худога янада яқинлаша оласиз?

Ота ёки она бўлсангиз, шубҳасизки, фарзандингиз ҳам Яҳовани сиз каби севишини истайсиз. Бунга қандай эришса бўлади? Каломдаги қуйидаги сўзлар сизга ёрдам беради: «[Яҳованинг сўзларини] фарзандларингизга уйда ўтирганингизда ҳам, йўлда кетаётганингизда ҳам... айтиб қалбларига жо қилинглар». (Қонунлар 6:7) Бу оятдаги «жо қилиш» иборасини, шунингдек, «қайта-қайта такрорлаш; из қолдириш» деб ўгирса бўлади. Масалан, фарзандингиз ниманидир ёдида сақлаши учун унга ўша нарсани тез-тез такрорлашингизга тўғри келар. Шу каби, бу оят фарзандингизга Яҳова тўғрисида айтиш имкониятларини доим излашингиз кераклигини англатади. Бутун оилангиз билан Яҳовага топиниш учун ҳар ҳафта вақт ажратиш оқилонадир. Фарзандингиз бўлмаган тақдирда ҳам Худонинг Каломини тадқиқ қилиш учун ҳар ҳафта вақт ажратиб фойда оласиз.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Оилангиз ўзини хавфсиз ва бахтли ҳис қилишига кўмаклашадиган амалий маслаҳатларга диққат қаратинг.

4. Болангизни севги билан тарбияланг

Фарзанд тарбияси осон эмас. Қизиқ, Муқаддас Китоб бунда қандай ёрдам бера олади? Ёқуб 1:19, 20 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Қандай қилиб ота-она боласи билан суҳбатлашганда, севгисини кўрсата олади?

  • Нега ота ёки она жаҳлга берилган пайтда боласига тарбия бермаслиги керак? a

5. Фарзандларингизни ҳимоя қилинг

Фарзандларингизни ҳимоя қилиш учун уларнинг ҳар бири билан жинсий муносабатлар ҳақида гаплашиш ўта муҳим. Эҳтимол, бу осон бўлмаслиги мумкин. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Нега баъзи ота-оналар учун фарзандлари билан жинсий муносабатлар ҳақида гаплашиш қийин?

  • Қай йўсин айрим ота-оналар фарзандлари билан жинсий муносабатлар ҳақида суҳбатлаша олди?

Башорат қилинганидай, Шайтоннинг дунёси тобора разиллашиб боряпти. 2 Тимўтийга 3:1, 13 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • 13- оятда тилга олинган баъзи ёмон инсонлар болаларнинг номусига тажовуз қилади. Шундай экан, ота-оналар фарзандига жинсий тарбия бериши ва у ўзини бундай инсонлардан қай йўсин ҳимоя қилиши кераклигини ўргатиши нега муҳим?

Биласизми?

Яҳованинг Шоҳидлари ота-она фарзандига жинсий тарбия беришига ва уни жинсий тажовуздан ҳимоя қилишига кўмаклашадиган адабиётлару видеоларни тақдим этмоқда. Мисол учун, қуйидагилар:

6. Ота-онангизни ҳурмат қилинг

Болалар ва ўсмирлар ота-онасини ҳурмат қилаётганини уларга қай тарзда гапираётгани билан кўрсатиши мумкин. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Нега бола ёки ўсмир ота-онаси билан ҳурмат ила гаплашиши ўринли?

  • Қандай қилиб фарзандлар ота-онаси билан ҳурмат ила гаплаша олади?

Ҳикматлар 1:8 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Ота-она фарзандига йўл-йўриқ берганида, у бунга қандай муносабат билдириши керак?

7. Бир оила бўлиб Яҳовага топининг

Яҳованинг Шоҳидлари ҳар ҳафта муайян вақтни ажратиб оилавий топиниш ўтказади. Хўш, оилавий топинишни қандай ўтказсангиз бўлади? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Қандай қилиб оила Яҳовага мунтазам тарзда топина олади?

  • Қай йўсин ота ёки она оилавий топинишни амалий ва қизиқарли қилиб ўтказа олади? (Мазкур дарснинг очқич расмига қаранг.)

  • Оилавий топинишни ўтказишга сизга нима халақит бериши мумкин?

Қадимги Исроилда Яҳова оила аъзолар Муқаддас Ёзувлар ҳақида мунтазам суҳбатлашишини истаган. Қонунлар 6:6, 7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Қай йўсин мазкур принципни қўллай оласиз?

Оилавий топиниш учун тавсиялар

  • Йиғилишларга тайёргарлик кўринг.

  • Муқаддас Китобдан оилангизга қизиқ бўладиган бирон парчани ўқинг ва муҳокама қилинг.

  • Болангиз кичик бўлса, jw.org сайтидан болалар учун машғулотларни юклаб олинг ёки чоп этинг.

  • Фарзандингиз ўсмир бўлса, jw.org сайтидаги ўсмирлар учун бирон мақолани муҳокама қилинг.

  • Муқаддас Китобдаги ҳикояларни фарзандларингиз билан саҳналаштиринг.

  • jw.org сайтидан бирон видеони томоша қилинг ва муҳокама қилинг.

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Муқаддас Китоб болаларга оғирлик қилади».

  • Бу фикрга нима деган бўлардингиз?

ХУЛОСА

Яҳова ота-она боласини яхши кўришини, тарбиялашини ва ҳимоя қилишини; фарзанд эса ота-онасига ҳурмат кўрсатишини, қулоқ солишини ҳамда оилалар Унга биргаликда топинишини истайди.

Такрорлаш

  • Қай йўсин ота-она боласига тарбия бериб, уни ҳимоя қила олади?

  • Бола ота-онасини ҳурмат қилаётганини қандай кўрсатиши мумкин?

  • Ҳар ҳафта оилавий топиниш учун вақт ажратишнинг қандай фойдали томонлари бор?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Қандай сабоқлар фарзандингизни балоғат ёшига тайёрлайди?

«Болалар учун олтита сабоқ» («Уйғонинг!» № 2 2019)

Кекса ота-онасига ғамхўрлик қиладиганлар учун Муқаддас Китобда қандай амалий маслаҳатлар борлигини билиб олинг.

«Кекса ота-оналарга ғамхўрлик қилиш борасида Муқаддас Китобда нима дейилган?» (Веб-мақола)

Фарзандларини қандай тарбиялашни билмаган бир киши қай йўсин яхши ота бўла олганига эътибор беринг.

«Оиламиз Яҳованинг тарбияси билан улғайди 5:58

Ота ўғли билан муносабатларини қай йўсин мустаҳкамлай олишига диққат қаратинг.

«Оталар, қай йўсин ўғлингиз билан дўст бўла оласиз?» («Қўриқчи минораси» 1 ноябрь, 2011)

a Муқаддас Китобдаги «тарбия» сўзи болага нотўғри фикрлаш тарзини ёки хулқини ўзгартиришга кўмаклашиш, ўргатиш ва йўл-йўриқ беришни англатади. Бу ҳақорат ёки зўравонлик қилиш кераклигини билдирмайди. (Ҳикматлар 4:1)