Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

57-ДАРС

Жиддий гуноҳга қўл урганда

Жиддий гуноҳга қўл урганда

Яҳовани яхши кўриб, Уни ранжитадиган ҳар қандай ишдан қочишга ҳаракат қилсангиз ҳам баъзида хатолар қилиб турасиз. Айрим гуноҳлар бошқаларига қараганда жиддийроқ бўлади. (1 Коринфликларга 6:9, 10) Унутмангки, жиддий гуноҳга қўл урсангиз, Яҳова сизни севишдан тўхтамайди, У сизни кечиришга ва ёрдам беришга тайёр.

1. Яҳова кечириши учун нима қилишимиз керак?

Яҳовани севадиганлар жиддий гуноҳга қўл урганини тушунганда, бундан пушаймон бўлади. Лекин Яҳова хизматчиларига берган қуйидаги ваъда уларга тасалли беради: «Гуноҳларингиз қирмизи матодай бўлса-да, қордай оппоқ бўлади». (Ишаё 1:18) Чин дилдан тавба қилсак, Яҳова бизни бутунлайин кечиради. Хўш, тавба қилганимизни қай йўсин кўрсатамиз? Ич-ичимиздан пушаймон бўламиз, гуноҳни бошқа такрорламаймиз ва Яҳовадан ёлвориб кечирим сўраймиз. Сўнг нотўғри фикрлаш тарзимизни ёки гуноҳга етаклаган одатларимизни ўзгартиришга жон куйдирамиз ва Яҳованинг пок меъёрлари бўйича яшашга интиламиз. (Ишаё 55:6, 7 ни ўқинг.)

2. Гуноҳ қилганимизда, Яҳова оқсоқоллар орқали бизга қай йўсин ёрдам беради?

Жиддий гуноҳ қилсак, Яҳова «жамоат оқсоқолларини чақиришимизни» айтяпти. (Ёқуб 5:14, 15 ни ўқинг.) Тайинланган бу биродарлар Яҳовани ва Унинг қўзичоқларини севади. Улар Яҳова билан бўлган муносабатларимизни тиклашга ёрдам бериш учун таълим олган. (Галатияликларга 6:1)

Жиддий гуноҳ қилиб қўйсак, оқсоқоллар бизга қандай қилиб ёрдам бера олади? Иккита ёки учта оқсоқол Каломдаги оятлардан фойдаланиб, қилган ишимиз нега нотўғри эканини кўрсатади. Қолаверса, гуноҳга яна қўл урмаслигимизга ёрдам бериш мақсадида улар бизга амалий йўл-йўриқ ва маслаҳатлар беради. Маънан тузалмагунимизча, улар жамоатдаги баъзи вазифаларни бажара олмаслигимиз борасида қарор чиқариши мумкин. Жамоатни салбий таъсирдан ҳимоялаш учун улар жиддий гуноҳга қўл ураётган ва тавба қилмаётган ҳар кимни жамоатдан четлатади.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Жиддий гуноҳга қўл урганда, Яҳова бизга берадиган ёрдам учун миннатдорчилигингизни оширинг.

3. Иқрор бўлиш маънан тузалишга ёрдам беради

Ҳар қандай гуноҳ Яҳовани ранжитади. Шу боис, бу ҳақда Унга айтишимиз керак. Забур 32:1–5 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Нега гуноҳларимизни яширишга ҳаракат қилишдан кўра, Яҳованинг олдида уларни тан олиш фойда келтиради?

Яҳованинг олдида гуноҳларимизга иқрор бўлишдан ташқари, оқсоқоллардан ёрдам изласак, ўзимизни анча енгил ҳис қиламиз. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Видеодаги Канон Яҳовага қайтиши учун оқсоқоллар қай йўсин кўмаклашди?

Оқсоқоллар билан очиқчасига ва ростгўйлик ила гаплашиш лозим. Улар бизга ёрдам беришга тайёр. Ёқуб 5:16 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Оқсоқоллар билан ростгўй бўлсак, қай йўсин улар бизга яхшироқ ёрдам бера олади?

Гуноҳингизга иқрор бўлинг, оқсоқолларга ростини айтинг ва Яҳованинг ёрдамини қабул қилинг

4. Жамоатдан четлатилиш кимларга фойда келтиради?

Киши жиддий гуноҳга қўл урса ва Яҳованинг меъёрларига амал қилишдан бош тортса, Яҳованинг Шоҳиди бўла олмайди. У жамоатдан четлатилади ва биз у билан ҳеч қандай алоқа қилмаймиз ёки ҳатто гаплашмаймиз. 1 Коринфликларга 5:6, 11 ва 2 Юҳанно 9–11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Хамиртуруш хамирни оширгани каби тавба қилмаган гуноҳкор билан мулоқот қилиш жамоатга қандай таъсир қилади?

Жамоатдан четлатилган кўплар кейинчалик жамоатга қайтган. Нима учун? Жамоатдан четлатилиш оғриқли бўлса ҳам, бу уларга нотўғри йўл тутганини тушунишга кўмаклашган. (Забур 141:5) ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Видеодан кўрганимиздай, жамоатдан четлатилиш Соняга қандай ёрдам берди?

Жамоатдан четлатилиш қай йўсин...

  • Худонинг исмини улуғламоқда?

  • Яҳова мулоҳазакор ва севувчи эканини кўрсатмоқда?

5. Тавба қилсак Яҳова кечиради

Исо кимдир тавба қилса, Яҳова нималарни ҳис қилишини тушунишимизга кўмаклашадиган мисол келтирган. Луқо 15:1–7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Бундан Яҳова ҳақида нимани билиб оляпсиз?

Ҳизқиё 33:11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Чин дилдан тавба қилиш нимани ўз ичига олади?

Чўпон каби, Яҳова қўзичоқларига ғамхўрлик қиляпти

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Оқсоқолларга қилган гуноҳим тўғрисида айтишдан қўрқаман. Чунки жамоатдан четлатишади».

  • Бундай ўйлаётган инсонга нима деган бўлардингиз?

ХУЛОСА

Жиддий гуноҳ қилиб қўйган бўлсак-да, чин дилдан тавба қилсак ва уни бошқа такрорламасликка жон куйдирсак, Яҳова кечиради.

Такрорлаш

  • Нега Яҳованинг олдида гуноҳларимизга иқрор бўлиш яхши?

  • Гуноҳларимиз кечирилиши учун нима қилиш лозим?

  • Жиддий гуноҳ қилиб қўйсак, нега ёрдам сўраб оқсоқолларга мурожаат қилиш керак?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Ишаё 1:18 да тасвирланган Яҳованинг раҳм-шафқатини бир киши ўзида қандай ҳис қилганини кўринг.

«Яҳованинг раҳм-шафқатидан шубҳаланманг» 5:02

Кимдир жамоатдан четлатилса, қандай қилиб бу ҳамма учун фойдали бўлади?

«Нега жамоатдан четлатилиш севги ила кўрилган чора?» («Қўриқчи минораси» 15 апрель, 2015)

Жамоатдан четлатиш чораси тўғрисида имондош бўлмаган кишига қандай тушунтириб беришингиз мумкинлигини билиб олинг.

«Илгари Яҳованинг Шоҳиди бўлганлардан ўзларингизни четга оласизми?» (Веб-мақола)

«Мен Тангри Яҳовага қайтишим керак эди» номли таржимаи ҳолда ҳақиқатдан узоқлашган киши Яҳова уни қайтарганини қандай ҳис қилгани тўғрисида ўқиб кўринг.

«Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиради» («Қўриқчи минораси» 1 апрель, 2012)