Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

4- бўлим, такрорлаш

4- бўлим, такрорлаш

Қуйидаги саволларни сиз билан тадқиқ ўтадиган ваъзгўй билан муҳокама қилинг:

  1. Ҳикматлар 13:20 ни ўқинг.

    • Нега дўстларни донолик ила танлаш муҳим?

      (48- дарсга қаранг.)

  2. Муқаддас Китобдаги маслаҳатлар...

    • эрга ёки хотинга қандай ёрдамбериши мумкин?

    • ота-онага ёки болага қандай ёрдам бериши мумкин?

      (49- ва 50- дарсларга қаранг.)

  3. Қандай нутқ Яҳовани мамнун қилади? Қандай нутқ Яҳовани ранжитади?

    (51- дарсга қаранг.)

  4. Муқаддас Китобдаги қайси принциплар ташқи кўринишингиз борасида тўғриқарор чиқаришга кўмаклашади?

    (52- дарсга қаранг.)

  5. Яҳовага маъқул келадиган ўйин-кулги турларини қандай танлай оласиз?

    (53- дарсга қаранг.)

  6. Матто 24:45–47 ни ўқинг.

    • «Ишончли ва ақлли хизматкор» ким?

      (54- дарсга қаранг.)

  7. Жамоатни вақт, куч ва маблағингиз билан қандай қўллаб-қувватлашингиз мумкин?

    (55- дарсга қаранг.)

  8. Забур 133:1 ни ўқинг.

    • Қайси айрим йўллар орқали жамоатда бирлик бўлишига ҳисса қўша оласиз?

      (56- дарсга қаранг.)

  9. Жиддий гуноҳга қўл урсак, қандай қилиб Яҳовадан ёрдам олишимиз мумкин?

    (57- дарсга қаранг.)

  10. 1 Солномалар 28:9 ни ўқинг.

    • Бошқалар ҳақ топинишга қарши чиққанда ёки ҳақиқатдан воз кечганда, қандай қилиб «бутун қалб билан» Яҳовага содиқ қола оласиз?

    • Яҳовага содиқ қолиш ва сохта диндан чиқиш учун қандайдир ўзгаришлар қилишингиз керакми?

      (58- дарсга қаранг.)

  11. Таъқибларга қай йўсин тайёрлана оласиз?

    (59- дарсга қаранг.)

  12. Маънан ўсишда давом этиш учун қандай йўл тутмоқчисиз?

    (60- дарсга қаранг.)