Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Сўзбоши

Сўзбоши

«Кундалик ҳаётимиз учун илоҳий принциплар» номли адабиётдан фойдаланиб, дуч келаётган қийинчиликларингиз билан курашишга ёрдам берадиган Муқаддас Китобдаги оятлар ва баёнотларни осонгина топа оласиз. Қолаверса, бу адабиёт ёрдамида бошқаларга далда бериб, Яҳовага шараф келтирадиган қарорлар чиқаришларига туртки берадиган Муқаддас Китобдаги парчаларни топа оласиз. Сизга қизиқ бўлган мавзуни танланг. Ҳар бир мавзуда ёрдам берадиган саволлар ва Муқаддас Китоб баёнотларига қисқача тавсиф бор. (Шунингдек, « Бу адабиётдан қандай фойдаланиш мумкин?» номли рамкага қаранг.) Худонинг Каломидан сиз учун фойдали маслаҳатлар, йўл-йўриқлар ва тасалли берадиган оятларни топинг. Бундан ташқари, бошқалар билан бўлиша оладиган хазиналарни — уларнинг руҳини кўтарадиган, муаммоларни енгишга ёрдам берадиган маслаҳатлар ва тасалли бўладиган Муқаддас Китобдаги оятларни — топа оласиз.

Мазкур адабиётда кўриб чиқилаётган мавзуга оид барча оятлар келтирилмаган. Лекин бу изланиш ўтказишингиз учун яхши бошланиш бўла олади. (Ҳк 2:1–6) Кўпроқ билиш учун баъзи тилларда мавжуд бўлган «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»нинг тадқиқ нашридан ҳамда ўхшаш оятлардан фойдаланинг. «Яҳованинг Шоҳидлари изланиш олиб бориши учун қўлланма» ва кўп тиллардаги «Қўриқчи Минораси Жамияти нашрларининг кўрсаткичи»дан фойдаланиб оятларнинг маъноси устида чуқурроқ тадқиқ ўтказа оласиз. Сўнгги адабиётларимиз ёрдамида оятларни қандай тушунаётганимизни ва Муқаддас Китобдаги ойдинлашган таълимотларни билиб оласиз.

Илойим, «Кундалик ҳаётимиз учун илоҳий принциплар» номли адабиёт Муқаддас Китобдаги тушунчалар, донолик ва билимга эга бўлишингизга кўмаклашсин. Бу адабиётдан фойдаланар экансиз, «Худонинг каломи жонли бўлиб, кучли таъсирга эга» эканига бўлган ишончингиз ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ мустаҳкамланади. (Ибр 4:12)