Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Маслаҳат

Маслаҳат

Кимдир бизга маслаҳат берганида

Нега Муқаддас Китобга асосланган маслаҳатни излашимиз керак?

Нима учун маслаҳатга қулоқ солиш ўзимизни оқлашдан кўра яхшироқ?

Ҳк 12:15; 29:1

Шунингдек, Ҳк 1:23–31; 15:31 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 1Шҳ 15:3, 9–23. Шомуил пайғамбар шоҳ Шоулни тўғрилаганида, у ўзини оқлаб маслаҳатни рад этди; шу боис, Яҳова ҳам уни рад этган

    • 2Сл 25:14–16, 27. Шоҳ Эмозиё гуноҳга қўл урган ва Яҳованинг пайғамбари берган маслаҳатга қулоқ солмаган; оқибатда Яҳованинг марҳамати ва ҳимоясидан маҳрум бўлган

Нима учун нозирлар, масалан, оқсоқоллар маслаҳат беришганида уларга ҳурмат кўрсатишимиз лозим?

1Сал 5:12; 1Тм 5:17; Ибр 13:7, 17

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 3Юҳ 9, 10. Кекса ҳаворий Юҳанно жамоат оқсоқолларига ҳурматсизлик қилган Диотрефга танбеҳ берган

Нега ёши катталарга қулоқ солишимиз керак?

Лв 19:32; Ҳк 16:31

Шунингдек, Аюб 12:12; 32:7; Тит 2:3–5 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 1Шҳ 23:16–18. Шоҳ Довуд ўзидан тахминан 30 ёшга катта бўлган Йўнатаннинг маслаҳатига қулоқ солган ва натижада мустаҳкамланган

    • 3Шҳ 12:1–17. Шоҳ Рахабом ёши катта кишиларнинг доно маслаҳатига қулоқ солишнинг ўрнига ёшларнинг ёмон маслаҳатига қулоқ солган ва бу аянчли оқибатларга олиб келган

Садоқатли аёллар ва Яҳованинг ёш хизматчилари ўринли маслаҳат бера олиши нимадан кўриняпти?

Аюб 32:6, 9, 10; Ҳк 31:1, 10, 26; Вз 4:13

Шунингдек, Зб 119:100 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 1Шҳ 25:14–35. Обигайл шоҳ Довудга маслаҳат берган ва бу кўпларнинг ҳаётини сақлаб қолган; шундай қилиб Обигайл Довудни қон тўкишда айбдор бўлишдан асраган

    • 2Шҳ 20:15–22. Овил шаҳридаги доно аёлнинг маслаҳати бутун шаҳарнинг ҳаётини сақлаб қолган

    • 4Шҳ 5:1–14. Исроиллик кичкина қизчанинг таклифи туфайли қудратли жангчи мохов касаллигидан соғайиши мумкинлигини билган

Нима учун Яҳова ёки Унинг Каломини ҳурмат қилмайдиганларнинг маслаҳатини эшитишдан эҳтиёт бўлишимиз лозим?

Зб 1:1; Ҳк 4:14

Шунингдек, Лқ 6:39 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 1Сл 10:13, 14. Шоҳ Шоул Яҳовага мурожаат қилишнинг ўрнига арвоҳ чақирувчи билан маслаҳатлашган ва итоатсизлиги учун ўлган

    • 2Сл 22:2–5, 9. Шоҳ Охазиё яхши маслаҳатчиларни танламаган ва бу унинг ўлимига олиб келган

    • Аюб 21:7, 14–16. Аюб Яҳовани ҳурмат қилмайдиганларнинг фикрлаш тарзини рад этган

Маслаҳат бериш

Нима учун маслаҳат беришдан аввал барча тафсилотларга эга бўлиш ва иккала тарафни эшитиш муҳим?

Ҳк 18:13, 17

Шунингдек, Ҳк 25:8 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 1Шҳ 1:9–16. Олий руҳоний Элах барча тафсилотларга эга бўлмай туриб садоқатли аёл Ханнани маст деб ўйлаган ва унга оғир ботадиган тарзда маслаҳат берган

    • Мт 16:21–23. Ҳаворий Бутрус барча тафсилотларни билмагани учун Исога Тангри Яҳовага эмас, балки Шайтонга қўл келадиган маслаҳатни берган

Нима учун маслаҳат беришдан олдин Яҳовадан йўл-йўриқ сўраб ибодат қилиш керак?

Зб 32:8; 73:23, 24; Ҳк 3:5, 6

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Чқ 3:13–18. Мусо пайғамбар Исроил халқининг муаммоларини қандай ҳал қилишни тушуниш учун Яҳовадан ёрдам сўраган

    • 3Шҳ 3:5–12. Ёш шоҳ Сулаймон ўзига ишонмаган, аксинча, Яҳовадан донолик излаган ва Унинг баракаларига эга бўлган

Нима учун бераётган маслаҳатимиз Худонинг Каломига асосланганига ҳар доим амин бўлишимиз лозим?

Зб 119:24, 105; Ҳк 19:21; 2Тм 3:16, 17

Шунингдек, Қн 17:18–20 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Мт 4:1–11. Исо Шайтоннинг васвасаларига жавоб қайтарганида ўз донолигига эмас, Худонинг Каломига асосланган

    • Юҳ 12:49, 50. Исо у ўргатган барча нарсаларни Отасидан ўрганганини айтган; бу биз учун яхши намунадир

Нега маслаҳат берганимизда мулойим бўлишимиз ва ҳатто имкон бўлса, маслаҳат бериш билан бирга кишини мақтаб қўйишимиз керак?

Гл 6:1; Клс 3:12

Шунингдек, Иша 9:6; 42:1–3; Мт 11:28, 29 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 2Сл 19:2, 3. Яҳова пайғамбари орқали шоҳ Ёҳушафатга маслаҳат берган, кейин эса яхши ишлари учун уни мақтаган

    • Вҳ 2:1–4, 8, 9, 12–14, 18–20. Исо бир нечта жамоатга маслаҳат беришдан аввал уларни мақтаган

Борди-ю, масиҳий бизга имондоши у билан нотўғри йўл тутгани, масалан, уни алдагани ёки унга туҳмат қилгани ҳақида айтиб берса, нима учун уни ўша имондоши билан шахсан гаплашиб олишга ундаш энг яхши йўл?

Мт 18:15–17; Лқ 17:3

Шунингдек, Лв 19:17 га қаранг

Қай йўсин ёмон муносабатга дуч келган масиҳийни раҳм-шафқатли, сабрли ва кечиримли бўлишга ундай оламиз?

Мт 18:21, 22; Мрк 11:25; Лқ 6:36; Эф 4:32; Клс 3:13

Шунингдек, Мт 6:14; 1Кр 6:1–8; 1Бтр 3:8, 9 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Мт 18:23–35. Кечиримли бўлиш нима учун муҳим эканини кўрсатиш ниятида Исо кучли таъсирга эга масал келтирган

Нега маслаҳат бераётганимизда Яҳованинг меъёрларини қўллаб-қувватлаш қароримиз қатъий бўлиши керак?

Зб 141:5; Ҳк 17:10; 2Кр 7:8–11

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 1Шҳ 15:23–29. Шомуил пайғамбар шоҳ Шоулдан қўрқмаган

    • 3Шҳ 22:19–28. Михиё пайғамбар шоҳ Ахабнинг таҳдидларию шафқатсиз муносабатига қарамай, унга огоҳлантирувчи хабарни айтган

Қандай қилиб бошқаларга маънавий зарар етказмай маслаҳат бера оламиз?

Ибр 12:11–13

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Лқ 22:31–34. Исо ҳаворий Бутрус жиддий хатога йўл қўйган бўлса-да, бошқаларни мустаҳкамлай олишига ишонишини айтган

    • Флм 21. Ҳаворий Павлус Филимўн илоҳий маслаҳатга мувофиқ йўл тутишига ишонишини ёзган

Қай йўсин ҳаловатини йўқотган ва руҳи тушганларга меҳр ила маслаҳат бера оламиз?

Мақсадимиз хато қилаётган кишига ёрдам бериш ва тикланишига кўмаклашиш эканини қандай кўрсата оламиз?

Қандай қилиб биз маслаҳат бераётган одамнинг ёши ёки жинсига қарамай, унга ҳурмат кўрсата оламиз?

Агар кимдир Каломга асосланган маслаҳатга қайта-қайта қулоқ солмаса, нима учун оқсоқоллар уни қатъийлик билан тузатишлари лозим?

1Кр 5:9, 11, 13; 1Тм 5:20; Тит 3:10

Шунингдек, «Жамоатдан четлатилиш» мавзусига қаранг