Ҳафсала пир бўлганда; умидлар пучга чиққанда
Бошқалар бизга панд берганда, озор етказганда ёки хиёнат қилганда руҳимиз тушади
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
1Шҳ 8:1–6. Исроил халқи Шомуил пайғамбардан шоҳ тайинлашни сўраганида, у бундан ранжиган ва ҳафсаласи пир бўлган
-
1Шҳ 20:30–34. Йўнатаннинг отаси шоҳ Шоул ундан ғазабланган эди. Бу Йўнатанга қаттиқ ботган ва у ўзини камситилгандек ҳис қилган
-
-
Тасалли берадиган оятлар:
-
Муқаддас Китобдаги тасалли берадиган баёнот(лар):
-
Зб 55:12–14, 16–18, 22. Шоҳ Довудга яқин дўстларидан бири Охитўфел хиёнат қилган. Аммо у ташвишини Яҳовага ташлаган ва тасалли топган
-
2Тм 4:16–18. Павлус синовга дуч келганида ҳамма уни тарк этди. Лекин Павлус Яҳова ва У тақдим этаётган умид туфайли кучга тўлган
-
Ўз камчиликларимиз ва гуноҳимиз дастидан ҳафсаламиз пир бўлади
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Зб 51:1–5. Шоҳ Довуд Яҳовага қарши гуноҳ қилгани туфайли чуқур ғамга ботган
-
Рм 7:19–24. Ҳаворий Павлус номукаммал танаси билан доим курашгани дастидан руҳи тушган
-
-
Тасалли берадиган оятлар:
-
Муқаддас Китобдаги тасалли берадиган баёнот(лар):
-
3Шҳ 9:2–5. Гарчи шоҳ Довуд бир нечта жуда жиддий гуноҳ қилган бўлса-да, Яҳова уни бенуқсон инсон деб билган
-
1Тм 1:12–16. Ўтмишда оғир гуноҳ қилганига қарамай, ҳаворий Павлус унга раҳм-шафқат кўрсатилишига амин бўлган
-