Далда
Нима учун Худонинг хизматчилари бир-бирига далда беришлари муҳим?
Иша 35:3, 4; Клс 3:16; 1Сал 5:11; Ибр 3:13
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
2Сл 32:2–8. Халқи жиддий хавфга дуч келганида, шоҳ Ҳизқиё уларга далда берган
-
Дн 10:2, 8–11, 18, 19. Жисмонан заиф бўлиб қолган кекса Дониёр пайғамбарга фаришта далда бериб, куч ато этган
-
Нега Яҳова оқсоқоллардан бошқаларга далда беришларини кутади?
Шунингдек, Мт 11:28–30 га қаранг
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Қн 3:28; 31:7, 8. Яҳованинг айтганига кўра, Мусо пайғамбар унинг ўрнига тайинланган Ёшуага далда бериб қўллаб-қувватлаган
-
Ҳв 11:22–26; 14:22. Таъқиблар пайтида ҳаворий Павлус ва Барнабо Антиохиядаги масиҳийларга далда беришган
-
Нима учун бошқаларга далда берганимизда, уларни ҳаракатлари учун мақташимиз лозим?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ҳак 11:37–40. Ҳар йили Исроилдаги қизлар Йифтохнинг қизини йўқлаб, муқаддас хизматда кўрсатган фидойилиги учун уни мақташган
-
Вҳ 2:1–4. Исо Эфесдаги масиҳийларни тузатишига тўғри келган бўлса-да, улар нималарни яхши қилаётганини ҳам айтиб ўтган
-
Қандай қилиб Яҳованинг садоқатли хизматчилари бир-бирига далда бера олишади?
Ҳк 15:23; Эф 4:29; Флп 1:13, 14; Клс 4:6; 1Сал 5:14
Шунингдек, 2Кр 7:13, 15, 16 га қаранг
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
1Шҳ 23:16–18. Йўнатан ёш дўсти Довудни излаб топиб, қийин пайтда унга далда берган
-
Юҳ 16:33. Исо ўрнаги билан издошларига далда берган ва уларни дунёнинг устидан ғалаба қозона олишларига ишонтирган
-
Ҳв 28:14–16. Павлус ҳукм қилиниш учун Римга олиб кетилаётганида йўлда у билан кўришиш ва унга далда бериш учун келган садоқатли биродарларни кўриб кучга тўлган
-
Нега ҳурматсизлик кўрсатишдан ва нолишдан қочиш зарур?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Сҳ 11:10–15. Мусо пайғамбар халқнинг салбий руҳидан ва итоатсизлигидан қаттиқ кўнгли чўккан
-
Сҳ 13:31, 32; 14:2–6. Имони суст ўнта айғоқчининг салбий гап-сўзларидан Исроил халқининг руҳи тушган ва бу исёнга олиб келган
-
Нега имондошлар билан мулоқот қилиб мустаҳкамланишимиз мумкин?
Ҳк 27:17; Рм 1:11, 12; Ибр 10:24, 25; 12:12
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
2Сл 20:1–19. Улкан қўшин таҳдид солганида шоҳ Ёҳушафат халқни бирга ибодат қилиш учун йиққан
-
Ҳв 12:1–5, 12–17. Ҳаворий Ёқуб қатл қилинганидан ва ҳаворий Бутрус қамоққа ташланганидан кейин, Қуддусдаги жамоат бирга ибодат қилиш учун йиғилган
-
Қай йўсин ижобий нуқтаи назар қийин пайтларда бардошли бўлишимиз учун бизга куч беради?
Ҳв 5:40, 41; Рм 8:35–39; 1Кр 4:11–13; 2Кр 4:16–18; 1Бтр 1:6, 7
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ибт 39:19–23; 40:1–8. Юсуф ноҳақ айбланиб ва адолатсизларча қамоққа ташланган бўлса-да, садоқатли қолган ҳамда бошқаларга ёрдам беришга тайёр бўлган
-
4Шҳ 6:15–17. Элишай улкан хавф олдида турганида қўрқмаган ва хизматчиси ҳам худди шундай нуқтаи назарга эга бўлишини сўраб ибодат қилган
-
Яҳованинг Каломидан далда топиш
Яҳова бизга севги ила қандай ваъдаларни беряпти?
Қандай қилиб Яҳованинг сабр-тоқати ва раҳм-шафқати устида мулоҳаза юритиш бизга далда бериши мумкин?
Яҳова ўзини заиф ҳис қилганлар учун нима қила олади?
Зб 46:1; Иша 12:2; 40:29–31; Флп 4:13
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
1Шҳ 1:10, 11, 17, 18. Ханна қаттиқ қайғуга ботганида ва руҳи тушганида Яҳовага ибодат қилган ва Яҳова унга қалбида хотиржамликни ҳис этишга ёрдам берган
-
3Шҳ 19:1–19. Илёс пайғамбар тушкунликка тушганида, Яҳова унга амалий ёрдам кўрсатган. У пайғамбарга келажак борасида умид бахш этиш орқали далда ва тасалли берган
-
Қай йўсин Муқаддас Китобдаги келажакка оид умид бизни мустаҳкамлаши мумкин?
2Сл 15:7; Зб 27:13, 14; Ибр 6:17–19; 12:2
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Аюб 14:1, 2, 7–9, 13–15. Ҳаётининг ҳатто қоронғи кунларида Аюб тирилишга бўлган умиддан тасалли топган
-
Дн 12:13. Дониёр пайғамбар тахминан 100 ёшда бўлганида, фаришта келажакда у мукофотини олишини айтиб унга далда берган
-
Нима учун Яҳова ҳамда Унинг шахсияти устида мулоҳаза юритиш бизга далда бахш этади?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
1Шҳ 30:1–9. Шоҳ Довуд муаммоларга дуч келганида Яҳовага ибодат қилган ва Ундан куч олган
-
Лқ 22:39–43. Исо ҳаётидаги энг оғир синовга дуч келганида Яҳовага ёлвориб ибодат қилган; Тангри унга далда бериш учун фариштасини юбориб ибодатига жавоб берган
-
Нима учун ижобий нарсаларни эшитиш ва уларни бошқалар билан бўлишиш далда келтиради?