Камтаринлик
Яҳова камтар ва мағрур инсонларга нисбатан қандай нуқтаи назарда?
Зб 138:6; Ҳк 15:25; 16:18, 19; 22:4; 1Бтр 5:5
Шунингдек, Ҳк 29:23; Иша 2:11, 12 га қаранг
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
2Сл 26:3–5, 16–21. Шоҳ Уззиё мағрурланиб кетган. Унга маслаҳат берилганда у ғазабланиб Худонинг қонунини бузган. Оқибатда Худо уни мохов касаллигига йўлиқтирган
-
Лқ 18:9–14. Исо камтар ва мағрур одам ибодат қилганда Яҳова қандай фикрда бўлишини масал орқали тушунтирган
-
Яҳова чин дилдан тавба қилган камтар кишига қандай жавоб беради?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
2Сл 12:5–7. Шоҳ Рахабом ва Яҳудо беклари ўзларини Яҳованинг олдида камтар тутишгани учун, Яҳова уларнинг бошига ҳалокат келтирмаган
-
2Сл 32:24–26. Яхши шоҳ Ҳизқиё мағрурланиб кетган. Аммо у ўзини камтар тутганида Яҳова уни кечирган
-
Қандай қилиб камтар бўлиш бошқалар билан муносабатимизни яхшилашга ёрдам беради?
Эф 4:1, 2; Флп 2:3; Клс 3:12, 13
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ибт 33:3, 4. Ёқуб илгари ғазабланган акаси Эсов билан ўрталаридаги тинчликни тиклаш учун камтаринлик кўрсатган
-
Ҳак 8:1–3. Ҳакам Гидўн камтарлик ила Эфрайим эркакларига улар ундан устунроқ эканини айтган; шу йўсин уларни ғазабдан тушириб, келишмовчиликнинг олдини олган
-
Қандай қилиб Исо Масиҳ камтарин бўлишни ўргатган?
Мт 18:1–5; 23:11, 12; Мрк 10:41–45
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Иша 53:7; Флп 2:7, 8. Башорат қилинганидек Исо ер юзидаги вазифасини камтарлик ила қабул қилган. У оғриқли ва ҳақоратли ўлимни қабул қилишга тайёр бўлган
-
Лқ 14:7–11. Исо базмда ўтириш учун жой танлаш ҳақидаги масалдан фойдаланиб, камтарлик қанчалик муҳим эканини кўрсатган
-
Юҳ 13:3–17. Исо хизматкорлар бажарган ишни қилган, яъни шогирдларининг оёғини ювиб уларга камтаринлик борасида ўрнак қолдирган
-
Қандай қилиб ўзимизга ва бошқаларга нисбатан тўғри нуқтаи назарни ривожлантириш камтар бўлишимизга ёрдам беради?
Нега сохта камтаринлик фойдасиз?