Бенуқсонлик
Бенуқсонлик нима?
Зб 18:23–25; 26:1, 2; 101:2–7; 119:1–3, 80
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Лв 22:17–22. Ҳайвонларни қурбонликка келтиришда Яҳова улар «нуқсонсиз», камчилиги йўқ ва тўла-тўкис бўлиши кераклигини талаб қилган. «Нуқсонсиз» сўзи ибронийчадан таржима қилинган «бенуқсонлик» сўзи билан узвий боғлиқ бўлиб, у бизнинг Яҳовага бўлган бутунлай ёки мутлақ садоқатимизни ўз ичига олади
-
Аюб 1:1, 4, 5, 8; 2:3. Аюбнинг ҳаёт тарзидан бенуқсон бўлиш Яҳовани чуқур ҳурмат қилишни, Унга бутун қалб билан топинишни ва Унинг назарида ёмон бўлган ишлардан қочиш кераклигини кўрсак бўлади
-
Нега бенуқсон бўлишимиз керак?
Бенуқсонлигимизни сақлашга нима ундаши мумкин?
Қай йўсин бенуқсонликни ривожлантириб, уни сақлай оламиз?
Шунингдек, Қн 5:29; Иша 48:17, 18 га қаранг
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Аюб 31:1–11, 16–33. Аюб ҳар кунги ҳаёт тарзида ахлоқсизликдан қочиб ва бошқаларга меҳр ҳамда ҳурмат ила муносабатда бўлиб бенуқсонликни намоён этган. У бутларга эмас, фақатгина Яҳовага топинган ва мол-мулкидан кўра Худо билан муносабатларини кўпроқ қадрлаган
-
Дн 1:6–21. Гарчи Дониёр ва унинг уч дўсти имонсиз одамлар орасида бўлса-да, улар ҳатто нимани ейиш борасида танлов олдида туришганида бенуқсонликни сақлашган
-
Агар киши қайта-қайта жиддий хатоларга йўл қўйса, у яна бенуқсон бўла оладими?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
3Шҳ 9:2–5; Зб 78:70–72. Шоҳ Довуд гуноҳларидан тавба қилгани учун, Яҳова уни кечирган ва бенуқсон ҳаёт тарзини кечирган шахс сифатида кўрган
-
Иша 1:11–18. Гарчи Яҳова Ўз халқининг иккиюзламачилигини ва гуноҳларини қоралаган бўлса-да, улар чин дилдан тавба қилиб ўзгаришса, уларни бутунлай пок қилиб ювишини айтган
-