Пул
Нега пулни севиш хавфли?
«Молпарастлик»ка қаранг
Қай йўсин Муқаддас Китоб оилани боқиш учун пул топишнинг ёмон жойи йўқлигини кўрсатяпти?
Вз 7:12; 10:19; Эф 4:28; 2Сал 3:10; 1Тм 5:8, 18
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ибт 31:38–42. Оиласини таъминлаш учун Ёқуб қайнатаси Лобонга ҳалол ишлаб берган; у эса Ёқубга адолатсиз муносабатда бўлган; аммо Яҳова Ёқубнинг меҳнатига баракасини ёғдирган
-
Лқ 19:12, 13, 15–23. Исо кўпроқ даромад топиш учун пулни сармоя қилиш унинг даврида оддий ҳол эканини кўрсатиш учун масал келтирган
-
Қарз олиш ва қарз бериш масаласида қайси принциплар йўл-йўриқ бўла олади?
Нима учун жуда муҳтож бўлмаса, қарз олмаслик энг яхшиси?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Нах 5:2–8. Ҳоким Нахимиёнинг даврида қарз берган кишилар улардан қарздор бўлганларга шафқатсиз муносабатда бўлишган
-
Мт 18:23–25. Исонинг масали қарзини тўлай олмаган киши жазоланиши мумкинлигини кўрсатяпти
-
Масиҳий дунёвий инсон, имондоши ёки ҳатто қариндоши билан бизнес бошлашдан аввал нималар ҳақида ўйлаб кўриши керак?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ибт 23:14–20. Иброҳим дала ва Сорани дафн қилиш учун қабр сотиб олганида, келишмовчилик ва баҳс-мунозаранинг олдини олиш учун ёнида гувоҳлари ҳам бўлган
-
Ерм 32:9–12. Еремиё пайғамбар қариндошидан далани сотиб олганида, олди-сотди ҳақида ҳужжат тузган, ундан нусха олган ва гувоҳларнинг олдида пулини тўлаган
-
Нима учун пулни қандай сарфлашни режалаштириш доноликдан бўларди?
Нега масиҳийлар пул билан боғлиқ келишмовчиликлар жамоатда бўлинишларга сабаб бўлишига йўл қўймасликлари лозим?
Қандай қилиб пулимиздан чинакам қувонч келтирадиган тарзда фойдалана оламиз?