Итоаткорлик
Итоаткорлик қанчалик муҳим?
Чқ 19:5; Қн 10:12, 13; Вз 12:13; Ёқ 1:22
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
1Шҳ 15:17–23. Шоҳ Шоул Яҳовага итоатсизлик қилгани учун Шомуил пайғамбар унга танбеҳ берган; кейин эса Шомуил итоатли бўлиш муҳим эканини таъкидлаган
-
Ибр 5:7–10. Исо Худонинг мукаммал Ўғли бўлган бўлса-да, ер юзида ёмон муносабатга дуч келганида, итоатли бўлишни ўрганган
-
Инсоний ҳукуматлар Худога итоатсизлик қилишни айтганида масиҳийлар қандай йўл тутишлари керак?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Дн 3:13–18. Садоқатли учта ўспирин иброний йигит ҳаёти хавф остида бўлса ҳам шоҳ Навуходоносор ўрнатган ҳайкалга сажда қилмаган
-
Мт 22:15–22. Исо унинг издошлари Тангри Яҳованинг талабларига зид бўлмаганидагина дунёвий ҳукуматларга итоат қилишини айтган
-
Ҳв 4:18–31. Ҳукумат бас қилишни айтган бўлса-да, ҳаворийлар жасорат ила ваъз қилишда давом этган
-
Яҳованинг амрларига доим итоат қилишни истасак, нима қилишимиз лозим?
Қн 6:1–5; Зб 112:1; 1Юҳ 5:2, 3
Шунингдек, Зб 119:11, 112; Рм 6:17 га қаранг
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Эзр 7:7–10. Садоқатли руҳоний Эзра Худонинг қонунига итоат қилишда ўрнак кўрсатиш ва уни бошқаларга ўргатиш учун қалбини тайёрлаган
-
Юҳ 14:31. Исо нима сабабдан Отаси унга ўргатганидай йўл тутишини айтган
-
Яҳова ҳамда Исога итоат қилишга бизни нима ундаши лозим?
Қай йўсин итоаткорлигимиз имонимизни кўрсатади?
Шунингдек, Қн 9:23 га қаранг
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ибт 6:9–22; Ибр 11:7. Нуҳ Яҳованинг кўрсатмаларига қулоқ солиб, кемани «айнан айтилганидай» қилиб қурган; шу йўсин, у имонини кўрсатган
-
Ибр 11:8, 9, 17. Иброҳим Яҳованинг нафақат Урни тарк этиш амрига итоатли бўлган, балки ўз ўғлини қурбонликка келтиришга тайёр бўлиб имонини кўрсатган
-
Яҳова итоаткорликка қай йўсин барака беради?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Лв 26:3–6. Яҳова Унга итоатли бўлганларга барака беришни ва ғамхўрлик қилишни ваъда беряпти
-
Сҳ 13:30, 31; 14:22–24. Холиб итоаткорлик руҳини кўрсатган ва натижада баракалар олган
-
Итоатсизлик қандай оқибатларга олиб келади?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ибт 2:16, 17; 3:17–19. Одамато ва Момоҳаво Тангри Яҳовага итоатсизлик қилишгани оқибатида жаннат, мукаммаллик ва абадий ҳаётни йўқотишган
-
Қн 18:18, 19; Ҳв 3:12, 18, 22, 23. Яҳова Мусодан ҳам буюкроқ пайғамбар келишини башорат қилган ва унга итоатсизлик қилиш аянчли оқибатларга олиб келишини ошкор этган
-
Яҳ 6, 7. Исёнкор фаришталар ҳамда Садўм ва Ғамўра аҳолиси итоатсизлик қилишгани учун Яҳованинг ғазаби келган
-
Нима учун Исо Масиҳга итоатли бўлишимиз керак?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Юҳ 12:46–48; 14:24. Исо унинг гапларига қулоқ солмаганларга қарши ҳукм чиқарилишини айтган
-
Нима учун масиҳийлар жамоатдаги нозирларга итоат қилишади?
Нега масиҳий хотин эрига бўйсуниши керак?
Нега фарзандлар ота-онасига итоат қилишлари лозим?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ибт 37:3, 4, 8, 11–13, 18. Ёш Юсуф отасига итоат қилган ва ундан нафратланган акаларининг олдига борган
-
Лқ 2:51. Исо мукаммал бўлса-да, номукаммал бўлган ота-онаси Юсуф ва Марямга бўйсунган
-
Нима учун ҳатто бизни ҳеч ким кўрмаганида ҳам иш берувчиларга итоат қилиш доноликдан бўларди?
Нега масиҳийлар ҳукуматларга итоат қилишади?