Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Кексалик; ёши катталар

Кексалик; ёши катталар

Ёшимиз ўтгани сайин нима бўлади?

Зб 71:9; 90:10

Шунингдек, «Тасалли. Касаллик ёки ёш ўтгани туфайли имкониятларнинг чегараланиши» мавзусига қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Вз 12:1–8. Шоҳ Сулаймон ёш ўтгани сайин келиб чиқадиган заифликларни, масалан, кўриш («деразадан қараган хонимлар қоронғиликни кўради») ва эшитиш («қўшиқчи қизлар овози базўр эшитилади») қобилиятининг пасайишини шеърий услубда тасвирлаган

Қандай қилиб кексалар қийинчиликларга ва ёш ўтгани туфайли пайдо бўладиган чекловларга қарамай, қувончни сақлай олишади?

2Кр 4:16–18; Ёқ 1:2–4

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 1Шҳ 12:2, 23. Кекса Шомуил пайғамбар Худонинг халқи учун ибодат қилишда давом этиш қанчалик муҳим эканини билган

    • 2Шҳ 19:31–39. Шоҳ Довуд уни садоқат ила қўллаб-қувватлаган кекса Борзулайдан миннатдор бўлган. Ундан кучидан ортиғини қилишни сўрашганда у имкониятлари чегараланганини камтарлик ила тан олган

    • Зб 71:9, 18. Шоҳ Довуд кексайгани туфайли Яҳова ундан фойдаланмаслигидан қўрққан. Шу боис, Довуд Яҳовага ёлвориб, У ҳақда келгуси авлодга таълим бера олиши учун куч сўраган

    • Лқ 2:36–38. Кекса бева пайғамбар Анна художўйлиги ва садоқатли хизмати учун мукофотланган

Қай йўсин Яҳова ёши катталарни Унинг назарида қадрли эканликларига ишонтиряпти?

Зб 92:12–14; Ҳк 16:31; 20:29; Иша 46:4; Тит 2:2–5

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ибт 12:1–4. Иброҳим 75 ёшда бўлганида Яҳовадан ҳаётини ўзгартирган вазифа олган

    • Дн 10:11, 19; 12:13. Фаришта ёши 90 дан ошган Дониёр пайғамбарнинг олдига келиб, у Яҳова учун азиз инсон эканига ва садоқати учун келажакда мукофотланишига ишонтирган

    • Лқ 1:5–13. Ёши ўтган Закариё ва Элисабетга Яҳова мўъжизавий тарзда ўғил — Яҳёни ато этиб барака берган

    • Лқ 2:25–35. Яҳова кекса Шимўнни бўлажак Масиҳни кўриш шарафи билан мукофотлаган; Шимўн илоҳий илҳом остида бу чақалоқ ҳақида башорат қилган

    • Ҳв 7:23, 30–36. Яҳова Исроил халқи устидан бошчилик қилишни Мусо пайғамбарга ишониб топширганида у 80 ёшда бўлган

Ёши катта садоқатли кишиларга қандай муносабатда бўлиш керак?

Лв 19:32; 1Тм 5:1

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ибт 45:9–11; 47:12. Юсуф кекса отаси Ёқубни олиб келиш учун одам юборган ва унга ўлимига қадар ғамхўрлик қилган

    • Рт 1:14–17; 2:2, 17, 18, 23. Рут кекса ёшдаги Наимани сўзлари ва ишлари билан қўллаб-қувватлаган

    • Юҳ 19:26, 27. Исо азоб устунида ўлаётганида онасига ғамхўрлик қилишни севимли ҳаворийси Юҳаннога ишониб топширган

Қайси амалий йўллар орқали масиҳийлар жамоатдаги ёши катталарга ёрдам бера олишади?