Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ибодат

Ибодат

Яҳова ибодатларни эшитишини ва уларга жавоб беришини қаердан биламиз?

Зб 65:2; 145:18; 1Юҳ 5:14

Шунингдек, Зб 66:19; Ҳв 10:31; Ибр 5:7 га ҳам қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 3Шҳ 18:36–38. Илёс пайғамбар Кармил тоғида Баалнинг пайғамбарларига қарши чиққанида, Яҳова унинг ибодатига шу заҳоти жавоб берган

    • Мт 7:7–11. Исо тинмай ибодат қилишга ундаган ва Яҳова севувчи Ота каби бизни эшитишига ишонтирган

Масиҳийлар фақат кимга ибодат қилишлари керак?

Кимнинг номидан ибодат қиламиз?

Яҳова қандай одамларнинг ибодатларини эшитади?

Яҳова қандай одамларнинг ибодатларини эшитмайди?

Ҳк 15:29; 28:9; Иша 1:15; Мх 3:4; Ёқ 4:3; 1Бтр 3:7

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ёш 24:9, 10. Яҳова Баломнинг ибодатини эшитишни истамаган, чунки у сўраган нарса Худонинг иродасига тўғри келмаган

    • Иша 1:15–17. Халқи иккиюзламачи ва қон тўкишда айбдор бўлгани туфайли Яҳова уларнинг ибодатларини эшитмаган

Ибодатларимизнинг охирида одатда нима деб айтамиз ва нега?

Муқаддас Китобга кўра, ибодат қилаётганимизда қандайдир хатти-ҳаракатлар қилишимиз керакми?

Яҳованинг хизматчилари топиниш учун бирга йиғилишганида қайси айрим нарсалар ҳақида ибодат қилишлари мумкин?

Ҳв 4:23, 24; 12:5

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 1Сл 29:10–19. Исроил халқи маъбаднинг қурилиши учун ихтиёрий хайр-эҳсонлар келтирганида, шоҳ Довуд бутун жамоатнинг олдида ибодат қилган

    • Ҳв 1:12–14. Ҳаворийлар, Исонинг укалари ва онаси Марям ҳамда айрим садоқатли аёллар Қуддусдаги уйнинг болохонасида биргаликда ибодат қилишган

Нега ибодат қилаётган киши ўзини мағрур тутмаслиги ёки бошқаларда таассурот қолдиришга уринмаслиги керак?

Овқатдан олдин ибодат қилиш ўринлими?

Нима учун самовий Отамизга ибодат қилишга енгил-елпи қарамаслигимиз керак?

Рм 12:12; Эф 6:18; 1Сал 5:17; 1Бтр 4:7

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Дн 6:6–10. Ҳатто ўлим хавфи бўлса ҳам, Дониёр пайғамбар Яҳовага очиқчасига ибодат қилиш одатини канда қилмаган

    • Лқ 18:1–8. Адолатли Отамиз Ундан ёрдам сўраб тинмай ибодат қилганимизда, тайёрлик ила ёрдам беришини кўрсатиш учун Исо масал келтирган. Унга кўра, адолатсиз ҳакам ундан адолат ўрнатишни ёлвориб сўраган аёлнинг илтимосига қулоқ солган

Яҳова кечирим сўраб қилган ибодатларимизни эшитишини истасак, қандай нуқтаи назарга эга бўлишимиз керак?

2Сл 7:13, 14

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 4Шҳ 22:11–13, 18–20. Шоҳ Йўшиё ўзини камтар тутиб, Яҳованинг марҳаматини излагани учун унга раҳм-шафқат ва меҳрибонлик кўрсатилган

    • 2Сл 33:10–13. Шоҳ Манаше камтарлик ила ибодат қилган, бу туфайли Яҳова уни кечирган ва шоҳ сифатида тиклаган

Яҳова бизни кечиришини истасак, нима қилишимиз керак?

Нима учун Худонинг иродаси бажо бўлишини истаётганимизни ибодатларимизда айтишимиз керак?

Нега ибодатларимизда самовий Отамизга бўлган ишончимиз акс этиши лозим?

Қайси айрим мавзулар ҳақида ибодат қилиш ўринли?

Худонинг исми муқаддас бўлиши

Бутун ер юзи устидан бошқариш учун Худонинг Шоҳлиги келиши

Яҳованинг иродаси бажо бўлиши

Жисмоний эҳтиёжларимиз ҳақида сўраш

Гуноҳларимиз кечирилишини сўраш

Васвасага берилмасликни сўраш

Миннатдорчилик билдириш

Худонинг иродасини тушунишни, заковатни ва доноликни сўраш

Ҳк 2:3–6; Флп 1:9; Ёқ 1:5

Шунингдек, Зб 119:34 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 3Шҳ 3:11, 12. Шоҳ Сулаймон донолик сўраган, Яҳова бундан мамнун бўлган ва уни жуда доно қилган

Муқаддас руҳ сўраш

Имондошларимиз, жумладан, таъқибларга дуч келаётганлар учун ибодат қилиш

Ҳв 12:5; Рм 15:30, 31; Ёқ 5:16

Шунингдек, Клс 4:12; 2Тм 1:3 га қаранг

Мадҳ этиш

Зб 86:12; Иша 25:1; Дн 2:23

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Лқ 10:21. Яҳова болалар каби камтарин бўлганларга маънавий ҳақиқатларни очиб бергани учун Исо ҳамманинг олдида Унга мадҳлар куйлаган

    • Вҳ 4:9–11. Яҳованинг самовий оиласи Уни улуғлаб, шон-шараф айтади

Ҳокимиятга эга бўлганлар Яҳовага тинчликда топинишимизга ҳамда ваъз қилишимизга йўл қўйишлари учун ибодат қилиш

Мт 5:44; 1Тм 2:1, 2

Шунингдек, Ерм 29:7 га қаранг

Сувга чўмганимизда ибодат қилиш ўринлими?

Маънан касаллар учун ибодат қилиш ўринлими?

Нима учун одатда эркаклар боши очиқ, аёллар эса баъзида боши ёпиқ ҳолда ибодат қилишади?

Ибодат қилганимизда, унинг узунлиги ёки қанчалик таъсирли эканидан кўра нима муҳимроқ?

Мар 3:41; Мт 6:7

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 3Шҳ 18:25–29, 36–39. Илёс пайғамбар қўйган шартга жавобан Баалнинг пайғамбарлари соатлаб унга ибодат қилишган, аммо на садо, на жавоб бўлган

    • Ҳв 19:32–41. Эфесдаги бутпарастлар Артемида маъбудасини икки соатча мадҳ этишган, охири шаҳар котиби келиб уларни койиб берган