Топиниш
Фақатгина кимга топинишимиз керак?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Мт 4:8–10. Шайтон Исо унга сажда қилса дунёдаги барча шоҳликларни беришни таклиф қилган. Исо бу таклифни рад этган ва фақатгина Яҳовага топиниш қарори қатъий бўлган
-
Вҳ 19:9, 10. Ҳаворий Юҳанно фариштага топинмоқчи бўлганда, у буни рад этган
-
Яҳова Унга қай йўсин топинишимизни кутади?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Иша 1:10–17. Яҳова Унинг меъёрлари бўйича яшашни истамайдиган иккиюзламачи одамларнинг топинишини рад этади ва нафратланади
-
Мт 15:1–11. Исо инсоний урф-одатларга асосланган топинишни Яҳова қабул қилмаслигини айтган
-
Яҳовага кимлар билан бирга топинишимиз керак?
Шунингдек, Зб 133:1–3 га қаранг
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ҳв 2:40–42. Биринчи асрдаги масиҳийлар бирга ибодат ва мулоқот қилиш учун ҳамда илоҳий илҳом остида ёзилган таълимотларни тадқиқ қилиш учун йиғилишган
-
1Кр 14:26–40. Ҳаворий Павлус жамоат йиғилишлари тартиб билан ўтиши ва ҳаммага далдали бўлиши учун йўл-йўриқ берган. Шунда жамоатдагилар йиғилишда айтилганларни ўрганишлари ва тушунишлари мумкин эди
-
Топинишимиз Яҳовага маъқул келаётганига нега амин бўлишимиз керак?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ибр 11:6. Ҳаворий Павлус Яҳова топинишимизни қабул қилишини истасак, имон муҳим эканини тушунтирган
-
Ёқ 2:14–17, 24–26. Исонинг укаси Ёқуб имонимиз ишларимизда намоён бўлиши кераклигини тушунтирган; имон бизни ҳаракатга ундайди
-