154- ҚЎШИҚ
Сўнмас севги
1. Ҳар чеҳра бугун
Севгидан порлагай,
Ётдир бу туйғу дунёга.
Биз йироқ бўлдик
Шу эски дунёдан,
Қалб бундан тўлгай шодликка.
(НАҚАРОТГА ЎТИШ)
Севги — сўнмас туйғудир,
У дош берар ҳар дам.
(НАҚАРОТ)
Раб, Сенсан севги,
Биз-чун ҳадя этдинг
Сўнмас севгинг.
Бу чин севгимиз
Гўё бир нур каби
Қалбда доим порлар.
Яшашга куч берар
Сўнмас севги.
2. Баъзан ғам-дардлар
Оғир юкдек эзар
Ва дилни ўртаб, парчалар.
Лек порлоқ умид
Ва Рабнинг севгиси
Биз учун қувонч бахш этар.
(НАҚАРОТГА ЎТИШ)
Севги — мангу туйғудир,
У дош берар ҳар дам.
(НАҚАРОТ)
Раб, Сенсан севги,
Биз-чун ҳадя этдинг
Сўнмас севгинг.
Бу чин севгимиз
Гўё бир нур каби
Қалбда доим порлар,
Яшашга куч берар.
(НАҚАРОТ)
Раб, Сенсан севги,
Биз-чун ҳадя этдинг
Сўнмас севгинг.
Бу чин севгимиз
Гўё бир нур каби
Қалбда доим порлар.
Яшашга куч берар
Сўнмас севги,
Сўнмас севги,
Сўнмас севги.