Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

СУҲБАТ БОШЛАШ

4-ДАРС

Камтарлик

Камтарлик

Принцип: «Камтар бўлиб, бошқаларни ўзингиздан устун қўйинглар». (Филип. 2:3)

Павлус нима қилган?

1. ВИДЕОНИ томоша қилинг ёки Ҳаворийлар 26:2, 3 ни ўқинг. Сўнг қуйидаги саволларни кўриб чиқинг:

  1.   а) Павлус подшоҳ Агриппага гапирганида, қандай қилиб камтарликни намоён этган?

  2.  б) Қандай қилиб Павлус ўзига эмас, Яҳова ҳамда Муқаддас Ёзувларга диққат қаратган? (Ҳавор. 26:22 га қаранг.)

Павлусдан нимани ўргансак бўлади?

2. Хабаримизни камтарлик ва ҳурмат ила айтсак, у янада таъсирли бўлади.

Павлусга тақлид қилинг

3. Ўзингизни катта олиб гапиришдан қочинг. Гўёки бошқалар ҳеч нарсани билмайди-ю, сиз эса ҳамма нарсани биладигандек таассурот қолдирманг. Киши билан ҳурмат ила гаплашинг.

4. Сиз бўлишаётган ҳақиқатлар манбаи Муқаддас Китоб эканини аниқ кўрсатинг. Худонинг Каломида инсонларнинг қалбига таъсир қиладиган фикрлар бор. Каломдан фойдалансак, уларнинг имони тўғри пойдевор асосида қурилади.

5. Мулойим бўлиб қолинг. Ўзингизникида туриб олманг. Ниятимиз баҳслашиш эмас. Камтарин бўлиб хотиржамликни сақланг ва қачон кетиш кераклигини билинг. (Ҳик. 17:14; Титус. 3:2) Мулойим жавоб бериб, келажакда самарали суҳбат қуришга замин яратишимиз мумкин.

ШУНИНГДЕК, ҚУЙИДАГИЛАРГА ҚАРАНГ: