Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

СУҲБАТ БОШЛАШ

5-ДАРС

Хушмуомалалик

Хушмуомалалик

Принцип: «Сўзларингиз доимо ёқимли... бўлсин». (Колос. 4:6)

Павлус нима қилган?

1. ВИДЕОНИ томоша қилинг ёки Ҳаворийлар 17:22, 23 ни ўқинг. Сўнг қуйидаги саволларни кўриб чиқинг:

  1.   а) Павлус Афинадаги бутпарастликни кўриб, нималарни ҳис қилган? (Ҳавор. 17:16 га қаранг.)

  2.  б) Павлус афиналикларни қораламай, қай йўсин уларнинг эътиқодини инобатга олиб, хушмуомалалик ила хушхабарни бўлишди?

Павлусдан нимани ўргансак бўлади?

2. Нима дейишни ва уни қай йўсин ҳамда қачон айтишни донолик ила танласак, одамлар бизни тинглаш эҳтимоли кўпаяди.

Павлусга тақлид қилинг

3. Сўзларингизни эҳтиёткорлик ила танланг. Масалан, Муқаддас Китоб билан нотаниш бўлган ёки унга ишонмайдиган одам билан суҳбатлашганда, Каломга ёки Исога қандай ишора қилишни мослаштиришингиз керак бўлади.

4. Кишини тузатишга шошилманг. Фикрини бемалол айтишига йўл қўйинг. Муқаддас Китоб таълимотига зид бирон нима айтса, баҳслашманг. (Ёқб. 1:19) Уни тинглаш орқали эътиқодини ва нега бунга ишонишини тушуна оласиз. (Ҳик. 20:5)

5. Имкон бўлганида кишининг фикрига қўшилишингизни айтинг ва уни мақтанг. Одам унинг эътиқоди тўғри эканига чин дилдан ишониши мумкин. Аввал умумийликни топиб, кейин Муқаддас Китоб таълимотларини тушунишига мунтазам равишда ёрдам беринг.

ШУНИНГДЕК, ҚУЙИДАГИЛАРГА ҚАРАНГ: