А ИЛОВА
Биз ўргатишни севган ҳақиқатлар
Исо самимий инсонлар ҳақиқатни эшитганида уни қабул қилишини айтган. (Юҳан. 10:4, 27) Ҳар сафар инсонлар билан гаплашганда, Муқаддас Китобдаги оддий ҳақиқатларни бўлишишни хоҳлаймиз. Ҳақиқатни айтишни бошлашдан олдин қуйидагича сўранг: «Биласизми...?» ёки «... ҳақида эшитганмисиз?» Кейин ҳақиқатни тушунтириб берадиган оят(лар)ни қўлланг. Муқаддас Китобдаги оддий ҳақиқатларни бўлишиш орқали инсоннинг қалбига уруғ эккан бўламиз. Худо эса бу уруғни ўстиради. (1 Кор. 3:6, 7)
КЕЛАЖАК
-
1. Ҳозир бўлаётган воқеалар яқинда ўзгариш бўлишини кўрсатяпти. (Мат. 24:3, 7, 8; Луқо 21:10, 11; 2 Тим. 3:1–5)
-
2. Ер юзи ҳеч қачон йўқ қилинмайди. (Заб. 104:5; Воиз 1:4)
-
3. Ер юзи тоза бўлади ва жаннатга айланади. (Ишаё 35:1, 2; Ваҳ. 11:18)
-
4. Барча мукаммал соғликка эга бўлади. (Ишаё 33:24; 35:5, 6)
-
5. Ер юзида абадий яшай оласиз. (Заб. 37:29; Мат. 5:5)
ОИЛА
-
6. Эр хотинини ўзини севгандай севиши керак. (Эфес. 5:33; Колос. 3:19)
-
7. Хотин эрини чуқур ҳурмат қилиши керак. (Эфес. 5:33; Колос. 3:18)
-
8. Эр ва хотин бир-бирига садоқатли бўлиши керак. (Мал. 2:16; Мат. 19:4–6, 9; Иброн. 13:4)
-
9. Болалар ота-онасини ҳурмат қилса ва уларга қулоқ солса муваффақиятли бўлишади. (Ҳик. 1:8, 9; Эфес. 6:1–3)
NASA, ESA and the Hubble Heritage Team (STScI/AURA)-ESA/Hubble Collaboration. Licensed under CC BY 4.0. Source.
ХУДО
-
10. Худонинг исми бор. (Заб. 83:18; Ерм. 10:10)
-
11. Худо бизга муҳим хабарни етказган. (2 Тим. 3:16, 17; 2 Бутр. 1:20, 21)
-
12. Худо адолатли ва юзхотирчилик қилмайди. (Қонун. 10:17; Ҳавор. 10:34, 35)
-
13. Худо бизга ёрдам беришни истайди. (Заб. 46:1; 145:18, 19)
ИБОДАТ
-
14. Худо Унга ибодат қилишимизни истайди. (Заб. 62:8; 65:2; 1 Бутр. 5:7)
-
15. Муқаддас Китобдан қандай ибодат қилишни ўргансак бўлади. (Мат. 6:7–13; Луқо 11:1–4)
-
16. Тез-тез ибодат қилишимиз керак. (Мат. 7:7, 8; 1 Салон. 5:17)
ИСО
-
17. Исо улуғ устоз бўлган ва унинг маслаҳатлари ҳали-ҳануз амалий. (Мат. 6:14, 15, 34; 7:12)
-
18. Бугунги воқеаларни Исо башорат қилган. (Мат. 24:3, 7, 8, 14; Луқо 21:10, 11)
-
19. Исо Худонинг ўғли. (Мат. 16:16; Юҳан. 3:16; 1 Юҳан. 4:15)
-
20. Исо Қудратли Худо эмас. (Юҳан. 14:28; 1 Кор. 11:3)
Based on NASA/Visible Earth imagery
ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ
-
21. Худонинг Шоҳлиги — чиндан ҳам мавжуд бўлган самовий ҳукумат. (Дон. 2:44; 7:13, 14; Мат. 6:9, 10; Ваҳ. 11:15)
-
22. Худонинг Шоҳлиги барча шоҳликларнинг ўрнини эгаллайди. (Заб. 2:7–9; Дон. 2:44)
-
23. Фақатгина Худонинг Шоҳлиги инсонларнинг муаммоларига барҳам беради. (Заб. 37:10, 11; 46:9; Ишаё 65:21–23)
АЗОБ-УҚУБАТЛАР
-
24. Азоб-уқубатларимизга Худо сабабчи эмас. (Қонун. 32:4; Ёқб. 1:13)
-
25. Дунёни Шайтон бошқаряпти. (Луқо 4:5, 6; 1 Юҳан. 5:19)
-
26. Худо азоб-уқубатларимизга бефарқ эмас. (Заб. 34:17–19; Ишаё 41:10, 13)
-
27. Худо яқинда азоб-уқубатларга чек қўяди. (Ишаё 65:17; Ваҳ. 21:3, 4)
ЎЛИМ
-
28. Ўлганлар ҳеч нарсани билмайди ва азоб чекмайди. (Воиз 9:5; Юҳан. 11:11–14)
-
29. Ўлганлар бизга ёрдам ҳам бермайди, зарар ҳам етказмайди. (Заб. 146:4; Воиз 9:6, 10)
-
30. Севимли инсонларимиз яна ҳаётга қайтади. (Аюб 14:13–15; Юҳан. 5:28, 29; Ҳавор. 24:15)
-
31. «Ўлим... бошқа бўлмайди». (Ваҳ. 21:3, 4; Ишаё 25:8)
ДИН
-
32. Барча динлар ҳам Худога маъқул эмас. (Ерм. 7:11; Мат. 7:13, 14, 21–23)
-
33. Худо иккиюзламачиликдан нафратланади. (Ишаё 29:13; Михо 3:11; Марк 7:6–8)
-
34. Ҳақ динни чинакам севги ажратиб туради. (Михо 4:3; Юҳан. 13:34, 35)