Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

5 Қачон ва қаердалиги муҳимми?

5 Қачон ва қаердалиги муҳимми?

Ибодат

5 Қачон ва қаердалиги муҳимми?

КЎП динларда, ибодат қилиш учун махсус жой ҳамда муайян вақт белгиланганидан шубҳасизки хабардорсиз. Хўш, бу борада Аллоҳнинг Каломида қандайдир чегара ўрнатилганми?

Тўғри, Муқаддас Китобда муайян вазиятларда ибодат қилишгани ҳақида айтилган. Масалан, Исо алайҳиссалом шогирдлари билан бирга дастурхон бошига ўтирганда, «шукрона дуосини» айтган эдилар (Луқо 22:17). Бундан ташқари, унинг издошлари Худога топиниш учун йиғилишганида ҳам ибодат қилишарди. Бу, улар учун янгилик эмасди. Чунки, Худонинг халқи асрлар оша ибодатхоналарда ҳамда Қуддусдаги маъбадда, яъни асосий ибодатхонада йиғилиб дуо ўқиб туришарди. Худонинг Ўзи маъбад тўғрисида: «Менинг уйим барча халқлар ибодат қиладиган уй»,— деб айтгани ҳам бежиз эмас (Марк 11:17).

Ҳозирги пайтда ҳам, Худога хизмат қилаётган кишилар биргаликда дуолар ўқишади. Ахир улар якдил бўла туриб, Муқаддас Китобга мувофиқ равишда ибодатлар қилишса, бу нафақат катта кучга эга, балки Аллоҳнинг назаридан четда қолмаслиги ҳам аниқ. Бундай дуолар, Худони ҳатто қилмоқчи бўлмаган ишни бажаришга ундаши мумкин (Ибронийларга 13:18, 19). Бунақа тартибга риоя қилиб Аллоҳ Яҳованинг Шоҳидлари Йиғилиш Залларида ибодат қилишади.

Бундан чиқди, қачон ва қаерда ибодат қилиш учун чегара ўрнатилган экан-да?! Йўқ. Зеро, Аллоҳнинг Каломида художўй кишилар турли вақтда ва турли жойда дуо ўқиганлари ҳақида ёзилган. Ҳазрати Исо ҳам буни тасдиқлаб, қуйидагини айтганлар: «Ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир ва эшикни беркитиб, яширин бўлган Отангга ибодат қил. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди» (Матто 6:6).

Наҳотки бу сўзлар сизни ибодат қилишга ундамаса?! Чиндан ҳам, Парвардигори Оламга ҳар пайтда ва холи қолганингизда бемалол мурожаат қилишингиз ҳамда У сизни тинглашига амин бўлишингиз мумкин. Дарвоқе, Устозимиз Исонинг намунасига кўра, ёлғиз қолиб ҳам ибодат қилсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Исо бир марта муҳим қарорни қабул қилишдан аввал ҳатто бир кечани ибодатда ўтказган (Луқо 6:12, 13).

Бошқа бир қатор тақводор кишилар ҳам жиддий масалага дуч келиб ёки Худонинг йўл-йўриғини излаб илтижолар қилганларини Муқаддас Китобда ўқишимиз мумкин. Асосийси, улар ўз кучига таянмай, якка ёхуд жамоа бўлиб, овоз чиқариб ёки ичида Аллоҳга ибодат қилишган. Зотан, Эгамизнинг Ўзи ҳам хизматчиларини «тинмай тоат-ибодат» қилишга чорламоқда (1 Салоникаликларга 5:17). Ҳа, Худованди Карим Унинг қонунларига бўйсунаётганларнинг ибодатини ҳамиша тинглашга тайёр. Шундай экан, наҳотки ибодат қилмасак?

Минг афсуски, бугунги кунда кўпчилик ибодатнинг кучига ишонмай: «Ибодат қилгандан нима фойда?» — деб айтиши ҳам мумкин. Келинг бу фикрни кўриб чиқайлик.

[9- саҳифадаги матн парчаси]

Турли вақтда ва турли жойда ибодат қилса бўлади