Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

1. Зилзилалар

1. Зилзилалар

1. Зилзилалар

«Кучли зилзилалар юз беради» (ЛУҚО 21:11)

● Гаитида юз берган зилзила ҳақида хабар бераётган телемухбирлар паст овозда нола қилаётган болачанинг овозини эшитиб қолишди. Бу бир ярим яшар Винни исмли қизча эди. Уни харобалар остидан қутқариб олишди. Бу қизча омон қолди, ота-онаси эса ҳалок бўлганди.

ФАКТЛАР НИМАНИ КЎРСАТЯПТИ? 2010 йилнинг январь ойида Гаитида 7 балли зилзила юз берганида 300 000 дан зиёд инсон ҳалок бўлган. Қарийб 1,3 миллион инсон эса бир зумда уй-жойсиз қолган. Аммо Гаитида юз берган бу шиддатли зилзила ягона ҳодиса эмас. 2009 йил апрелдан 2010 йил апрелгача дунё бўйлаб камида 18 та кучли зилзила қайд этилган.

КЕНГ ТАРҚАЛГАН ЭЪТИРОЗ. Зилзилалар кўпайгани йўқ, балки замонавий технологиялар туфайли биз улар ҳақида олдингига қараганда кўпроқ эшитяпмиз.

ЧИНДАН ҲАМ ШУНДАЙМИ? Бир ўйлаб кўринг: Муқаддас Китобда охирзамонда юз берадиган зилзилалар сони ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Лекин у ерда «бир жойда, кейин бошқа жойда» «кучли зилзилалар юз беради», дейилган. (Мрк 13:8; Лқ 21:11)

СИЗ ҚАНДАЙ ФИКРДАСИЗ? Муқаддас Китобда башорат қилинган кучли зилзилаларнинг гувоҳи бўляпмизми?

Зилзилалар охирзамонда яшаётганимизнинг ягона далили эмас. Улар Муқаддас Китобдаги амалга ошган башоратларнинг биттаси, холос. Кейингисига эътибор берайлик.

[4- саҳифадаги матн парчаси]

«Биз [геофизиклар] уларни кучли зилзилалар деймиз. Бошқалар эса уларни даҳшатли деб атайди». (КЕН ХАДНАТ АҚШ ГЕОЛОГИЯ ХИЗМАТИ)

[4- саҳифадаги расм манбаи]

© William Daniels/Panos Pictures