Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

3. Ўлатлар

3. Ўлатлар

3. Ўлатлар

«Ўлатлар бўлади» (ЛУҚО 21:11)

● Фуқаролар уруши кетаётган Африка мамлакатларининг бирида Бонзали исмли тиббиёт ходими Марбург вируси касаллигидан * ўлаётган кончиларни қутқараётган эди. Аммо қўлидан кўп нарса келмасди. Катта шаҳардаги мансабдор шахслардан ёрдам сўрагани натижа бермади. Ёрдам тўрт ойдан кейин етиб келди, лекин бу пайтга келиб Бонзали кончиларнинг ҳаётини қутқараётиб улардан Марбург вирусини юқтириб олди ва ҳалок бўлди.

ФАКТЛАР НИМАНИ КЎРСАТЯПТИ? Пастки нафас йўллари инфекциялари (масалан зотилжам), ич кетиш касалликлари, ОИВ ва ОИТС, сил касалликлари ҳамда безгак инсониятга кўп зиён келтирадиган хасталиклар ҳисобланади. Биргина 2004 йилнинг ўзида ушбу беш тоифадаги касаллик 10,7 миллион инсон ҳаётига зомин бўлди. Бошқача айтганда, бир йил ичида ҳар уч сонияда битта одам ҳалок бўлган.

КЕНГ ТАРҚАЛГАН ЭЪТИРОЗ. Дунё аҳолиси ўсишда давом этмоқда, шу сабабли касалланиш ҳолатлари ҳам ортмоқда.

ЧИНДАН ҲАМ ШУНДАЙМИ? Дунё аҳолиси шиддат билан ўсиб бормоқда. Аммо касалликни аниқлаш, назорат қилиш ва даволашда ҳам одамлар кўп ютуқларга эришди. Мантиқан фикр юритадиган бўлсак, тараққиёт туфайли касалликлар ортга чекиниши керак эмасми? Лекин ҳаётда бунинг акси бўлиб чиқяпти.

СИЗ ҚАНДАЙ ФИКРДАСИЗ? Одамлар даҳшатли касалликлардан азоб чекиши ҳақидаги Муқаддас Китоб башорати амалга ошяптими?

Зилзилалар, озиқ-овқат етишмовчилиги ва ўлатлар — миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритаётган қиёфасиз кучлардир. Бироқ бундан ҳам кўпроқ одамлар уларни ҳимоя қилиши керак бўлган инсонлар қўлидан азият чекмоқда. Муқаддас Китобда бу ҳақда нима дейилганига бир қаранг.

[Изоҳ]

^ Марбург вируси касаллиги Эбола каби вирус келтириб чиқарадиган геморрагик иситма хасталигидир.

[6- саҳифадаги матн парчаси]

«Шер ёки бирор бошқа йиртқичга ем бўлиш қўрқинчли, бироқ сизни ичингиздан даҳшатли касаллик емириб бориши ва бу ҳолат атрофингиздаги одамлар билан юз бераётганини кўриш ундан ҳам қўрқинчлироқдир». (ЭПИДЕМИОЛОГ МАЙКЛ ОСТЕРХОЛМ)

[6- саҳифадаги расм манбаи]

© William Daniels/Panos Pictures