Асосий материалларга ўтиш

Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартира олади

Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартира олади

Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартира олади

ҚИМОРБОЗ ҳамда талончи бўлган инсонни ҳаётини ўзгартиришга нима ундади? Унинг ҳикоясини ўқинг.

«От спортининг ишқибози эдим» РИЧАРД СТЮАРД

ТУҒИЛГАН ЙИЛИ: 1965

МАМЛАКАТИ: ЯМАЙКА

ЎТМИШДА: ҚИМОРБОЗ ВА ЖИНОЯТЧИ

ОЛДИНЛАРИ. Мен Ямайканинг пойтахти Кингстон шаҳрининг камбағал ва аҳолиси зич туманида улғайганман. У ерда ишсизлик ва жиноят кенг тарқалган эди. Қуролланган тўдалар дастидан одамлар қўрқувда яшарди. Ўқ овозини деярли ҳар куни эшитар эдим.

Онам мен, укам ва синглимни боқиш учун оғир меҳнат қилар эди. У ҳамма фарзандлари ўқимишли бўлиши учун жон куйдирарди. Мен мактабда ўқишга унча қизиқмасдим, лекин от спортининг ишқибози эдим. Мен мактабдан қочиб от пойгасини томоша қилгани кетардим. Ҳатто отларни минардим.

Кўп ўтмай, от пойгаларида пул тикадиган бўлдим. Хотинбоз бўлиб, ахлоқсиз ҳаёт тарзини кечирардим. Бунинг устига, наша чекардим ва ўғрилик қилиб кун кечирардим. Қуролларим кўп эди. Лекин тўда билан талончилик қилганимизда, яхшиямки, ҳеч кимни ўлдириб қўймаганмиз.

Охир-оқибат полиция мени ҳибсга олиб, қамоққа ташлади. Озодликка чиққанимдан кейин, яна эски ҳаёт тарзимга қайтдим. Ҳа, мен олдиндагидан ҳам ёмон йўл тутадиган бўлдим. Гарчи беозор кўринсам-да, қайсар, баджаҳл ва шафқатсиз эдим. Фақат ўзим ҳақимда ўйлардим.

МУҚАДДАС КИТОБ ҲАЁТИМНИ ЎЗГАРТИРДИ. Ҳаётимнинг ушбу қийин палласида онам Муқаддас Китобни тадқиқ қила бошлади ва Яҳованинг Шоҳиди бўлди. Ундаги ижобий ўзгаришларни кўриб, қизиқиб қолдим. Онам ўзгаришига нима таъсир қилганини билмоқчи бўлдим ва мен ҳам Яҳованинг Шоҳидлари билан тадқиқ бошладим.

Яҳованинг Шоҳидлари бошқа динлардан кескин фарқ қилишини кўрдим. Шунингдек, улар эътиқодини Муқаддас Китобга асослашига эътибор бердим. Улар Исонинг илк издошлари сингари уйма-уй ваъз қиладиган ягона гуруҳ эканини билдим. (Матто 28:19, Ҳаворийлар 20:20) Улар орасидаги самимий севгини кўрганимдан кейин, бу ҳақиқий дин эканига амин бўлдим. (Юҳанно 13:35)

Муқаддас Китобдан билиб олганларим асосида шуни тушундимки, ҳаётимга кескин ўзгаришлар киритишим керак эди. Тангри Яҳова зинодан нафратланишини ва агар уни мамнун қилишни истасам, танамни булғайдиган ишлардан воз кечишим кераклигини англаб етдим. (2 Коринфликларга 7:1, Ибронийларга 13:4) Худонинг ҳис-туйғулари борлигини ва мен хатти-ҳаракатларим билан Уни ё ранжитишим, ё хафа қилиш мумкинлигини билдим ва бу менга таъсир қилди. (Ҳикматлар 27:11) Шунда наша чекишни ташлашга, қуролларимдан воз кечишга ва шахсиятимни ўзгартиришга қатъий қарор қилдим. Мен учун энг қийини ахлоқсиз ҳаёт тарзидан воз кечиш ва қиморни ташлаш бўлди.

Бошида дўстларим мен Яҳованинг Шоҳидлари билан тадқиқ ўтаётганимни билишини истамасдим. Лекин Матто 10:33 даги сўзларни ўқигач, фикрлаш тарзим ўзгарди. У ерда Исо: «Кимки бошқалар олдида мени инкор этса, мен ҳам уни самовий Отам олдида инкор этаман»,— деб айтган. Бу сўзлар ошналаримга Яҳованинг Шоҳидлари билан тадқиқ ўтаётганимни айтишга ундади. Улар буни эшитгач, донг қотишди. Улар мендек инсон Яҳованинг Шоҳиди бўлишига ишонгиси келмасди. Аммо мен илгариги ҳаёт тарзимдан бутунлай воз кечишга қарор қилганимни айтдим.

ҚАНДАЙ ФОЙДА ОЛДИМ? Онам Муқаддас Китоб принциплари асосида яшай бошлаганимни кўриб, боши осмонга етди. Энди у «Бу сафар ўғлим қандай ҳунар кўрсатар экан» деб мен учун хавотирланмайди. Иккаламиз ҳам Яҳовани севганимиз учун бир-биримиз билан суҳбатлашамиз. Ортга қараб қандай инсон бўлганим ва Худонинг ёрдами билан ҳаётимга ўзгаришлар кирита олганимга ишонгим келмайди. Энди ахлоқсиз ҳаёт тарзини кечирмаяпман ва молпараст эмасман.

Агар Муқаддас Китобдаги хушхабарни қабул қилмаганимда эди, ё ўлардим, ё қамоқда чириб кетган бўлардим. Аммо бугунги кунда ажойиб, бахтли оилам бор. Мададкор хотиним ва итоатли қизим билан бирга Яҳовага хизмат қилишдан хурсандчилик топяпман. Бутун дунё бўйлаб меҳридарё имондошларим борлиги учун Яҳовадан бағоят миннатдорман. Менга Муқаддас Китоб ҳақиқатларини ўргатишганини жуда қадрлайман. Бошқаларга ҳам Муқаддас Китоб таълимотларини ўргатаётганимдан хурсандман. Яҳова меҳр-инояти ила мени Ўзига яқинлаштиргани учун шукрлар дейман.

[11- саҳифадаги матн парчаси]

«Худонинг ҳис-туйғулари борлигини ва мен хатти-ҳаракатларим билан Уни ё ранжитишим, ё хафа қилиш мумкинлигини билдим»

[11- саҳифадаги расм]

Хотиним ва қизим билан

[11- саҳифадаги расм]

Онам яхши томонга ўзгарганини кўрдим