Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Муқаддас Китобда келажак ҳақида башорат қилинганми?

Муқаддас Китобда келажак ҳақида башорат қилинганми?

Худонинг Каломидан таълим олинг

Муқаддас Китобда келажак ҳақида башорат қилинганми?

Ушбу мақолада сизни эҳтимол қизиқтирган саволлар кўриб чиқилади ҳамда жавоблари Муқаддас Китобдан кўрсатилади. Яҳованинг Шоҳидлари бу саволларни сиз билан бирга муҳокама қилишдан ғоят хурсанд бўладилар.

1. Муқаддас Китобдаги башоратлар аниқми?

Фақатгина Қодир Тангри келажакни аниқ кўра олади (Амос 3:7). Мисол учун, қадим замонлардан бери У Масиҳ деган бир зотнинг пайдо бўлишини башорат қилиб келган. Масиҳ Иброҳим исмли художўй бир кишининг авлоди бўлиши керак эди. Бу зот шоҳ бўлиб, келажакда итоаткор инсонларга ажойиб баракалар келтириши, яъни касалликлардан холи, мукаммал ҳаётга эришиш имкониятини очиб бериши каромат қилинганди (Ибтидо 22:18; Ишаё 53:4, 5). Келиши ваъда қилинган бу зот Байтлаҳм шаҳрида туғилиши олдиндан айтилганди (Михо 5:2; Матто 2:6- оятни ўқинг).

Исо айнан ўша Масиҳ бўлиб чиқди. Етти асрдан кўп вақт олдин, Муқаддас Ёзувларда Масиҳнинг бокира қиздан дунёга келиши ва одамлар ундан нафратланиши башорат қилинган эди. У кўпларнинг гуноҳлари кечирилиши учун ўз жонини қурбон қилиб, бой одамнинг қабрига дафн этилиши олдиндан айтилганди (Ишаё 7:14; 53:3, 9, 12; Матто 1:23). Муқаддас Ёзувларда шунингдек, беш асрдан зиёд вақт илгари, унинг бир хўтикка миниб Қуддус шаҳрига кириб келиши ва 30 кумуш тангага сотилиши ҳақида каромат қилинган эди. Бу башоратларнинг барчаси амалга ошди (Закариё 9:9; 11:12; Матто 21:5; 27:9, 10- оятларни ўқинг).

2. Аллоҳ воқеаларнинг санасини олдиндан айтганми?

Беш асрдан кўп вақт олдин, Муқаддас Ёзувларда Масиҳнинг қайси йили пайдо бўлиши аниқ каромат қилинган эди. Унинг келишидан аввалги вақт етти йиллик даврларга бўлинган. Агар бундай даврларнинг 7 тасини 62 га қўшсак, жами бўлиб 69 та етти йиллик давр чиқади. Ҳаммаси бўлиб, бу вақт 483 йилни ташкил этади. Хўш, бу даврлар қачон бошланган экан? Муқаддас Ёзувларга биноан бу давр, Аллоҳнинг Нахимиё исмли бир хизматчиси Қуддусга келиб, шаҳарни тиклашни бошлаган вақтга тўғри келяпти. Форс давлатининг тарихи, бу воқеанинг милоддан аввалги 455- йилда юз берганини исботлаяпти (Нахимиё 2:1–5). Ўша воқеадан 483 йил ўтиб, милодий 29- йили, айнан башорат қилинган санада, Исо сувга чўмди ва шу йўсинда Масиҳ бўлди (Дониёр 9:25, ЯДТ).

3. Муқаддас Китобдаги башоратлар ҳозир амалга ошяптими?

Ҳазрати Исо бизнинг вақтимизда юз берадиган муҳим воқеаларни башорат қилган. Ўзининг башоратида у Худонинг Шоҳлиги, яъни Аллоҳни севувчи инсонларга улкан қут-баракалар келтирадиган ҳукумат ҳақидаги хушхабарни тилга олган. Ушбу Шоҳлик ҳозирги ёвуз дунёни таг-томири билан йўқ қилиб юборади (Матто 24:14, 21, 22- оятларни ўқинг).

Муқаддас Китобдаги башоратларда ҳозирги дунёнинг сўнгги дамлари батафсил тасвирланган. Муқаддас Ёзувлардаги башоратларга кўра, кўплар вақт ўтгани сайин ҳаёт яхшиланиб боради, деб ўйлаган бир пайтда одамлар ерни хароб эта бошлашади. Урушлар, озиқ-овқат етишмовчилиги, зилзилалар ва юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши сабабли азоб-уқубатлар оддий ҳолга айланиб қолади (Луқо 21:11; Ваҳий 11:18). Одамлар ахлоқий қадриятларни менсимай қўйишади. Ана шундай қийин вақтларда Исонинг издошлари барча халқларга Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги хушхабарни ваъз этишади (Матто 24:3, 7, 8; 2 Тимўтийга 3:1–5- оятларни ўқинг).

4. Инсониятнинг келажаги нима бўлади?

Қодир Тангрининг нияти бўйича, художўй инсонларни ажойиб келажак кутмоқда. Исо Масиҳ ва у танлаган кишилар осмонда туриб, ер юзи устидан ҳукмронлик қилишади. Улар ташкил этган Шоҳлик минг йил бошқаради. Ўлганлар тирилиб, абадий яшаш имконига эга бўлишади. Боз устига, ушбу Шоҳлик бошқаруви остида ҳамма касаллар соғайиб кетади. Хасталик ва ўлим бошқа бўлмайди (Ваҳий 5:10; 20:6, 12; 21:4, 5- оятларни ўқинг).

Кўпроқ маълумот олиш учун, www.watchtower.org сайтига қаранг