Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар

Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар

Худонинг Шоҳлиги нима ва нега унинг келиши ҳақида ибодат қилиш керак?

Худонинг Шоҳлиги тўғрисида ва у нималарни амалга ошириши ҳақида кўпроқ билишни истайсизми?

Худонинг Шоҳлиги самовий ҳукуматдир. Бу Шоҳлик адолатни ва тинчликни қайтадан ўрнатиши боис, Ҳазрати Исо шогирдларига унинг келиши ҳақида ибодат қилишни айтган. Ҳеч бир инсоний ҳукумат зўравонлик, адолатсизлик ёки касалликни бутунлай йўқ қила олмайди, Худонинг Шоҳлиги эса буни қила олади. Аллоҳ Исо алайҳиссаломни ушбу Шоҳликнинг Шоҳи сифатида танлади. Шунингдек, Тангри Яҳова бир гуруҳ Исонинг издошларини Ҳазрати Исо билан бирга Шоҳликда ҳукмронлик қилиш учун танлади (Луқо 11:2; 22:28–30- оятларни ўқинг).

Яқинда бу Шоҳлик Аллоҳнинг ҳукуматига қарши чиққан ҳаммани йўқ қилади. Демак, Шоҳликнинг келиши ҳақида ибодат қилиб, инсоний ҳукуматларнинг ўрнига бу Шоҳлик бошқаришини сўраган бўламиз (Дониёр 7:13, 14; Ваҳий 11:15, 18- оятларни ўқинг).

Нега Худонинг Шоҳлиги инсонларга фойда келтиради?

Исо пайғамбар раҳм-шафқатли бўлгани учун энг яхши Шоҳдир. Аллоҳ танлаган Шоҳ сифатида Исо алайҳиссалом, Худодан ёрдам сўраб илтижо қилаётган ҳаммага ёрдам беришга қодир (Забур 71:8, 12–14- оятларни ўқинг).

Худо Шоҳлигининг келиши учун астойдил ибодат қилаётган ва Худонинг иродасига мувофиқ ҳаёт кечираётган барчага Худонинг Шоҳлиги фойда келтиради. Шундай экан, биз сизни Худонинг Шоҳлиги борасида Муқаддас Китобдан кўпроқ билим орттиришга ундаймиз (Луқо 18:16, 17; Юҳанно 4:23- оятларни ўқинг).