Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Қай йўсин шахсий тадқиқни янада самарали ва ёқимли қила оласиз?

Қай йўсин шахсий тадқиқни янада самарали ва ёқимли қила оласиз?

ЁШУА жуда оғир қийинчиликка рўбарў келди. У мушкул қийинчиликларга қарамай, Исроил халқини ваъда қилинган юртга бошлаб бориши керак эди. Яҳова уни муваффақият қозонишига ишонтириб, жасоратли ва маҳкам бўлишга чорлаган. У Таврот китобидаги сўзларга астойдил риоя этиб, унда ёзилганларга амал қилиши учун, уни туну кун ўқиши керак эди. «Шунда донолик билан йўл тутиб, муваффақиятга эришасан»,— деб айтган Яҳова. (Ёшуа 1:7, 8)

Ушбу «ниҳоятда оғир вақтлар»да биз ҳам мушкул қийинчиликларга дуч келяпмиз. (2 Тим. 3:1) Ёшуа сингари биз ҳам Яҳованинг маслаҳатига амал қилиб муваффақият қозона оламиз. Муқаддас Китобни мунтазам ўқишимиз ва дучор бўлаётган синовларимизда у ердаги принципларга астойдил риоя қилишимиз мумкин.

Бироқ аксариятимиз учун, ўқиш ва шахсий тадқиқ ўтказиш осон эмасдир. Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш ўта муҳим экан, « Қуйидагиларга амал қилиб кўринг» номли рамкадаги маслаҳатларни яна кўриб чиқишингиз мумкин. Улар туфайли шахсий тадқиқингиз янада самарали ва ёқимли бўлади.

Сано бастакори: «Амрларинг йўлидан мени етаклаб бор. Боиси, мен улардан завқ оламан»,— деб айтган. (Заб. 119:35) Сиз ҳам Худонинг Каломини тадқиқ қилишдан бениҳоя завқ олишингиз мумкин. Маънавий хазиналарни яхшилаб қидирсангиз, мукофот тариқасида янги марваридларни топасиз.

Гарчи Ёшуа каби халқни бошқармасангиз ҳам, ўзингизга яраша қийинчиликларга дуч келяпсиз. Шундай экан, сизнинг фойдангиз учун ёзилган сўзларни Ёшуа сингари тадқиқ қилиб, уларга амал қилинг. Натижада сиз ҳам донолик билан йўл тутиб, муваффақиятга эришасиз.