Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Биласизми?

Биласизми?

Қай йўсин қадимда одамлар кема орқали саёҳат қилган?

УМУМАН олганда, Павлуснинг даврида йўловчилар учун мўлжалланган кемалар бўлмаган. Кема орқали саёҳатга чиқиш учун киши одатда унинг йўналишига мос келадиган савдо кемаси сафарга отланишини ва улар йўловчи олиш-олмаслигини бошқалардан суриштирарди. (Ҳавор. 21:2, 3) Кема айнан саёҳатчи истаган жойга бормаса ҳам, у қайсидир портда тушиб қолиши ва манзилга етиб олиш учун бошқа кемани излаши мумкин эди. (Ҳавор. 27:1–6)

Аксарият ҳолларда кемалар мавсумга қараб йўлга чиқарди ва муайян жадвалга риоя қилмасди. Ёмон об-ҳаводан ташқари, иримчи денгизчилар ёмон белги кўришса, йўлга чиқмас эди. Масалан, қарға кема арқонларида туриб қағиллаши ёки ҳалокатга учраган кема қолдиқларини соҳилда кўриб қолишса, шундай йўл тутишарди. Бундан ташқари, денгизчилар шамолга ҳам эътибор қаратарди. Агар шамол тўғри йўналишда эсса, улар йўлга чиқарди. Ўзига керакли кемани топгач, саёҳатчи юки билан яқин орадаги портга борарди ва хабарчи кема жўнаётгани ҳақида эълон қилишини кутарди.

Тарихчи Лионель Кассоннинг ёзишича: «Одамлар ўзларига керак бўлган кемани қидирмаслиги учун Рим шаҳрида бу осонлаштирилган эди. Унинг порти Тибр дарёси бўйида жойлашган эди. Остия шаҳри яқинида идоралар билан ўралган катта очиқ майдон бор эди. Бу идораларнинг кўпи турли портларнинг юк жўнатувчиларига тегишли эди. Мисол учун, Нарбон (ҳозирги Франция) юк жўнатувчилари, Карфаген (ҳозирги Тунис) юк жўнатувчилари ва бошқалар шулар жумласидандир. Кема орқали саёҳатга отланган киши истаган шаҳрининг идорасига бориши ва қаерга йўл олганини айтиши етарли эди».

Денгиз саёҳатлари вақтни тежаган, аммо шу билан бирга хавфли бўлган. Павлус ваъзгўйлик сафарига чиққанида, бир неча маротаба кема ҳалокатига учраган. (2 Кор. 11:25)