Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ҳақиқатни излаб...

Ҳақиқатни излаб...

Ҳақиқатни билиш ҳаёт-мамот масаласи бўлиши мумкин. Масалан: «Юқумли касалликлар қандай тарқалади?» — деган саволнинг жавоби ҳаётимизга қай йўсин таъсир қилганини кўриб чиқайлик.

Минглаб йиллар давомида ушбу саволнинг жавобини ҳеч ким аниқ билмаган. Бу давр ичида эпидемиялар миллионлаб инсонларни ҳаётдан олиб кетган. Охир-оқибат олимлар ҳақиқатнинг тагига етишди. Улар одатда бактерия ва вируслар каби микроблар касалликларга сабаб бўлишини билиб олишди. Шу биргина ҳақиқат кўпгина касалликларнинг олдини олиш ва даволашда ёрдам берди. Бу туфайли миллиардлаб одамлар узоқ ва соғлом ҳаёт кечиряпти.

Бошқа муҳим саволлар, масалан, қуйидагилар ҳақида нима деса бўлади:

  • Худо аслида қанақа?

  • Исо Масиҳ ким?

  • Худонинг Шоҳлиги — у нима?

  • Бизни қандай келажак кутяпти?

Миллионлаб инсонлар ушбу саволларнинг жавобини топишди ва ҳаётини яхшилашди. Сиз ҳам бу саволларнинг жавобини билишдан фойда олишингиз мумкин.

ҲАҚИҚАТНИ ТОПИШНИНГ ИЛОЖИ БОРМИ?

«Ҳақиқатни топишнинг иложи борми?» — деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Чиндан ҳам кўп нарсалар тўғрисида ҳақиқатни билиш тобора қийин бўлиб боряпти. Нега?

Аксарият инсонлар ҳукуматлар, компаниялар ёки журналистлар уларга рост гапираётганига ишонишмайди. Улар фактларни шахсий қарашлардан, қисман рост бўлган хабардан ва худди ишончли маълумотдай тақдим этилаётган ғирт ёлғондан фарқлашга қийналишади. Одамлар бир-бирига ишонмагани ҳамда кўп маълумотлар сохта бўлгани сабабли, улар нафақат фактлар қандай талқин қилиниши, балки аслида нима факт экани борасида бир қарорга кела олишмаяпти.

Бундай қийинчиликларга қарамай, ҳаётдаги энг муҳим саволларга ишончли жавоблар топишнинг иложи бор. Қандай қилиб? Бунда кундалик ҳаётдаги унча муҳим бўлмаган масалаларни ҳал қилаётиб қўллайдиган ёндашувимиз асқатади.

ҲАҚИҚАТНИ ИЗЛАШ ЙЎЛИДА

Қайсидир маънода ҳақиқатни ҳар куни излайсиз. Жессика исмли аёлнинг вазиятини кўриб чиқайлик. У шундай дейди: «Қизимнинг ерёнғоққа кучли аллергияси бор. Ҳатто ерёнғоқ оқсилининг озгина миқдори ҳам уни ўлдириши мумкин». Шунинг учун Жессика сотиб олаётган озиқ-овқат маҳсулотлари қизи учун хавфсиз эканига амин бўлиши керак. Гапида давом этиб, у қуйидагича деди: «Биринчи навбатда маҳсулот таркибини текшириш учун унинг ёрлиғини яхшилаб ўқиб чиқаман. Кейин эса изланиш олиб боришда давом этиб, ишлаб чиқарувчи билан боғланаман. Ундан заводда ишлаб чиқарилган маҳсулот таркибига ерёнғоқ оқсили адашиб қўшилиб қолиш эҳтимоллиги бор-йўқлигини суриштираман. Бундан ташқари, озиқ-овқат тайёрлаш борасида бу завод ишончли эканига кафолат бера оладиган бошқа ишончли манбаларни кўриб чиқаман».

Эҳтимол, сиз кундалик ҳаётда излайдиган саволларнинг жавоби Жессиканики каби муҳим эмасдир. Аммо ўз саволларингизга жавоб излаётиб, у каби қуйидаги ёндашувни қўлласангиз бўлади:

  • Фактларни билиб олинг.

  • Қўшимча изланиш олиб боринг.

  • Манба ишончли эканига амин бўлинг.

Бундай ёндашув ҳаётдаги энг муҳим саволларга ишончли жавоблар топишингизга ёрдам беради. Қандай қилиб?

ҲАҚИҚАТ МАНБАИ БЎЛМИШ НОЁБ КИТОБ

Ҳаётдаги энг муҳим саволларга жавоб излаётиб, Жессика қизининг озиқ-овқатга бўлган аллергияси туфайли изланиш ўтказганида қўллайдиган усулидан фойдаланди. У шундай деди: «Муқаддас Китобни синчковлик билан ўқиш ва чуқур тадқиқ қилиш ишончли жавобларни топишимга ёрдам берди». Жессика каби миллионлаб инсонлар қуйида келтирилган саволларга Муқаддас Китобда қандай жавоб берилганини билиб олишди:

  • Нима учун дунёга келганмиз?

  • Ўлимдан кейин нима содир бўлади?

  • Нега одамлар азоб чекяпти?

  • Худо азобларга чек қўйиш учун нима қилади?

  • Оилавий бахтга қандай эришсак бўлади?

Муқаддас Китобни ўқиш ва www.pr418.com сайтида онлайн қўшимча изланиш олиб бориш орқали бу ва бошқа саволларга ишончли жавоблар топа оласиз.