Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Безорига дуч келганда Яҳовага таянинг

Безорига дуч келганда Яҳовага таянинг

Безорилар бизга жисмоний ва ҳиссий оғриқ келтириши мумкин. Улар Яҳовага топинишимизга қаршилик кўрсатишганида қўрқувга берилсак, Яҳова билан бўлган дўстлигимизга путур етиши ҳеч гап эмас. Қандай қилиб ўзингизни безорилардан ҳимоялай оласиз?

Яҳованинг кўплаб хизматчилари безориларга қарши курашда Яҳованинг ёрдами билан ғалаба қозонган. (Зб 18:17) Масалан, Эстер Хомон исмли кишининг ёвуз режаларини ошкор қилиш учун шоҳга у ҳақда бор гапни айтади. (Эст 7:1–6) Лекин буни қилишдан олдин у рўза тутиб, Яҳовага таянганини кўрсатади. (Эст 4:14–16) Яҳова унинг ҳаракатларига барака бериб, уни ва халқини ҳимоя қилади.

Ёшлар, агар безорига дуч келсангиз, Яҳовадан ёрдам сўранг ва муаммойингиз ҳақида вояга етган маънан етук масиҳий, масалан, отангиз ёки онангиз билан гаплашинг. Яҳова Эстерга ёрдам бергани каби сизга ҳам кўмаклашишига амин бўлишингиз мумкин. Безориларга дуч келганда яна нималар қила оласиз?

«ЎСМИРЛИГИМ. БЕЗОРИЛАРНИ ҚАНДАЙ ЕНГСАМ БЎЛАДИ?» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Чарли ва Фериннинг мисолларидан ёшлар нимани ўрганишлари мумкин?

  • Ота-оналар Чарли ва Фериннинг шарҳларидан безориларга дуч келаётган фарзандларига ёрдам бериш борасида нимани ўргана олишади?