Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Яҳованинг халқига ёрдам бериш учун жон куйдираётган чўпонлар

Яҳованинг халқига ёрдам бериш учун жон куйдираётган чўпонлар

Кўп инсонлар ҳокимиятга эга бўлган кишиларга ишонмайди. Бунинг сабабини яхши биламиз. Тарих давомида одамлар ўзларининг фойдасини кўзлаб, ҳокимиятидан нотўғри фойдаланишган. (Мх 7:3) Жамоатдаги оқсоқолларимиз эса ўз ҳокимиятини Яҳова халқининг манфаати учун қўллашга ўргатилганидан жуда миннатдормиз. (Эст 10:3; Мт 20:25, 26)

Оқсоқоллар бу дунёдаги ҳокимиятга эга кишилардан фарқ қилади. Улар Яҳова ва Унинг халқини яхши кўргани учун нозирлар сифатида хизмат қилишади. (Юҳ 21:16; 1Бтр 5:1–3) Исонинг бошқаруви остида бу чўпонлар ҳар бир ваъзгўйга ўзини Яҳова оиласининг бир қисмидек ҳис қилишга ҳамда Яҳовага яқинлашишга ёрдам беришади. Улар Яҳованинг қўзичоқлари далдага ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлганида ёки офат юз берганида дарҳол ёрдам қўлини чўзишади. Агар сизга ёрдам керак бўлса, жамоатингиздаги оқсоқолга бемалол мурожаат қилишингиз мумкин. (Ёқ 5:14)

«СУРУВГА ҒАМХЎРЛИК ҚИЛУВЧИ ЧЎПОНЛАР» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Мариана оқсоқоллар тақдим этган ёрдамдан қандай фойда олди?

  • Элиас оқсоқоллар тақдим этган ёрдамдан қандай фойда олди?

  • Бу мисоллар оқсоқоллар бажараётган ишлар борасидаги фикрингизга қандай таъсир қилди?