Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Хизматингизда JW.ORG сайтининг бош саҳифасидан фойдаланинг

Хизматингизда JW.ORG сайтининг бош саҳифасидан фойдаланинг

Сайтимизнинг бош саҳифасида Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган самимий инсонларда қизиқиш уйғотишга мўлжалланган мақолалар ва видеолар бор. (Ҳв 13:48) Кўпинча бу саҳифада янгиликларда ёритилаётган ёки одамлар орасида кенг тарқалган мавзулар муҳокама қилинади.

Қандай қилиб jw.org сайтининг бош саҳифасини хизматингизда қўллай оласиз?

  • Веб-сайтимизни мунтазам кузатиб боринг. «Сараланган мавзулар» сарлавҳаси остидаги мақолаларга эътибор беринг ва қизиқаётган инсонга ёрдам бериш учун улардан қандай фойдаланишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. (Яқинда бош саҳифада чиққан бошқа маълумотни топиш учун «Кўпроқ кўриш» тугмасини босинг.) Сайтимизда чиққан энг сўнгги маълумотлардан хабардор бўлсангиз, хизматингизда асқатадиган янги фикрларга эга бўлишингиз мумкин.

  • Суҳбатни бошлаш учун бош саҳифада келтирилган мақолалар ва видеолардан фойдаланинг. Улар бизга ҳудудимиздаги одамлар нима тўғрисида ўйлаётганини тушунишга ёрдам бериши мумкин.

  • Одамларга бош саҳифани кўрсатинг. «Сизни қизиқтираётган мавзуни танланг» сарлавҳаси остидаги мавзуларни айтиб ўтинг ва веб-сайтимизда қандай қилиб маълумот топиш мумкинлигини кўрсатинг.

  • Ҳаволани юборинг. Айрим одамлар биз билан юзма-юз гаплашишни хоҳламаса-да, веб-сайтимизга киришга қарши эмас. Шунга қизиқиш кўрсатган инсонларга бош саҳифанинг ёки у ерда келтирилган муайян мақола ё видеонинг ҳаволасини юбориш фурсатини қўлдан бой берманг.