Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ўқувчиларнинг саволлари

Ўқувчиларнинг саволлари

Воиз 5:8 да фақат инсоний ҳукмдорлар назарда тутилганми ёки Яҳова ҳамми?

Бу оятда шундай қизиқ сўзлар ёзилган: «Агар юртингда камбағалга зулм ўтказилаётганини, адолат ва ҳаққоният поймол қилинаётганини кўрсанг, ҳайрон бўлма. Чунки мансабдор одам устидан бошқаси назорат қилади. Лекин уларнинг устидан ҳам юқорироқ мавқени эгаллаганлар бор». (Воиз 5:8)

Инсоний нуқтаи назардан қараганда, бу оятда фақатгина ҳокимият тепасидаги кишилар ҳақида айтилгандай туюлади. Аммо чуқурроқ мулоҳаза қилиб кўрсак, мазкур оят Яҳова ҳақида бир ҳақиқатни очиб беради. Бу эса бизга тасалли ҳамда аминлик бахш этади.

Воиз 5:8 да камбағалларга зулм ўтказаётган ҳамда адолатсизларча йўл тутаётган бошқарувчи тилга олинган. Бу бошқарувчи шуни ёдда сақлаши керакки, уни ҳам ўзидан юқорироқ мавқега ёки ҳокимиятга эга бошқа киши назорат қилиши мумкин. Шу билан бирга, бу кишидан ҳам юқорироқ мавқега эга одамлар бордир. Афсуски, инсоний ҳукуматлардаги бу барча бошқарувчилар бузилган бўлиши ҳеч гап эмас. Одамлар эса уларнинг адолатсиз бошқарувидан азоб чекади.

Бироқ ҳеч қандай умид йўқдай туюлганда ҳам Яҳова инсоний ҳукуматдаги «мансабдор одам»лар устидан назорат қилаётганини билиш бизга тасалли бахш этиши мумкин. Биз ибодатда Худодан ёрдам сўрашимиз ва барча ғам-ташвишимизни Унга ташлашимиз мумкин. (Заб. 55:22; Филип. 4:6, 7) «Яҳова Унга чин дилдан садоқатли бўлганларга қудратини намоён этиш ниятида бутун ер юзини кўздан» кечиришини биламиз. (2 Сол. 16:9)

Демак, Воиз 5:8 биз яшаётган дунёда доим кимдир бошқасидан кўпроқ ҳокимиятга эга бўлишини эслатяпти. Энг асосийси, бу оят бизга Яҳова энг буюк мавқега эга эканини, ҳа, олий ҳокимият Соҳиби эканини эслатиши мумкин. Ҳозир У Самовий Шоҳликнинг Шоҳи — Ўғли Исо Масиҳ орқали бошқаряпти. Барча нарсани кўриб турувчи Қодир Аллоҳ ва Унинг Ўғли мутлақ адолатлидир.