Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Порлоқ келажакка эришишга нима ёрдам бера олади?

Порлоқ келажакка эришишга нима ёрдам бера олади?

Ўтган мақолаларда муҳокама қилинганидай, одамлар порлоқ келажакка эришиш учун турли усуллардан фойдаланишади. Масалан, кимдир тақдирга ишонади, олий маълумотли бўлади, бойликка эришади ёки яхши инсон бўлишга ҳаракат қилади. Аммо буларнинг бари манзилга етиб бориш учун нотўғри харитадан фойдаланиш кабидир. Бу порлоқ келажакка умуман эриша олмаймиз деганими? Йўқ.

ЙЎЛ-ЙЎРИҚЛАРНИНГ ОЛИЙ МАНБАИ

Одатда қарорлар чиқараётиб биздан ёши улуғроқ ва донороқ инсондан маслаҳат сўраймиз. Шу сингари порлоқ келажакка эришиш учун йўлйўриқларни биздан ёши анча улуғроқ ва донороқ Шахсдан билиб олишимиз мумкин. Унинг маслаҳатларини ёзилиши бундан 3500 йил аввал бошланган Муқаддас Ёзувлар тўпламидан ўқишимиз мумкин. Бу тўплам «Муқаддас Китоб» деб номланади.

Нега Муқаддас Китобга ишонсак бўлади? Чунки унинг Муаллифи коинотдаги энг доно Шахсдир. Муқаддас Ёзувларда У «Азалий Нуроний» деб аталган ва «азалдан, тоабад» мавжуд экани ҳақида ёзилган. (Дониёр 7:9; Забур 90:2) У «самоларнинг Яратувчиси, ерга шакл берган» Тангридир. (Ишаё 45:18) Муқаддас Китобда Унинг исми Яҳова экани ёзилган. (Забур 83:18)

Муқаддас Ёзувлар бутун инсониятни яратган Аллоҳ томонидан берилган экан, у барча миллат ва ирқдаги одамларга аталган. Ундаги маслаҳатлар амалий ва бутун дунёдаги одамларга фойда келтиряпти. Бу — дунёдаги энг кўп таржима қилинган ва кенг тарқалган китобдир *. Демак, инсон қаерда яшамасин, уни осонгина тушуниши ва ундан йўл-йўриқ топиши мумкин. Буни Муқаддас Китобда ёзилган қуйидаги сўзлар тасдиқлайди:

«Худо юзхотирчилик қилмас экан. Аммо Ундан қўрқиб, тўғри йўл тутган ҳар бир кишини У миллатига қарамай қабул қиларкан». (ҲАВОРИЙЛАР 10:34, 35)

Ғамхўр ота-она фарзандига йўл-йўриқ бергани каби, меҳрибон Худойимиз Яҳова ҳам бизга Каломи бўлмиш Муқаддас Китоб орқали Ўз ёрдамини тақдим этяпти. (2 Тимўтийга 3:16) Яҳова Яратувчимиз бўлгани ва бизни нима бахтли қилишини яхши билгани учун Унинг Каломига ишонишимиз мумкин.

Бундай келажакка эришиш учун нима қилишингиз керак? Бу ҳақда кейинги мақолада гап боради.

^ абз. 6 Муқаддас Китоб таржимаси ва тарқатилиши ҳақидаги тафсилотларни билиб олиш учун www.pr418.com сайтига киринг ва МУҚАДДАС КИТОБ ТАЪЛИМОТЛАРИ > ТАРИХ ВА МУҚАДДАС КИТОБ сарлавҳаси остига қаранг.

^ абз. 16 Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун Яҳованинг Шоҳидлари томонидан чиқарилган «Амалга ошган башоратлар. Дониёр 11- боб» номли видеони томоша қилинг. Уни www.pr418.com сайтига кириб, КУТУБХОНА > ВИДЕОЛАР > МУҚАДДАС КИТОБ > МУҚАДДАС КИТОБДА БАЁН ЭТИЛГАН ВОҚЕАЛАР сарлавҳаси остида топишингиз мумкин.