Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Тавсия

Тавсия

jw.org сайтининг бош саҳифасидаги мақолаларни топинг

Кўп имондошларимиз хизматда jw.org сайтининг бош саҳифасидаги мақолалардан фойдаланишяпти. Уларни электрон тарзда юбориш осон. Ушбу мақолалар ёрдамида сўнгги ҳодисаларда Муқаддас Китобдаги башоратлар қандай амалга ошаётганини кўрсатиш мумкин. Битта биродарнинг айтишича, улар «ҳозир хизмат қилаётган усул учун жуда мос келяпти».

Бироқ бу мақолалар тез-тез янгиланиб туради. Шундай экан, уларни қаердан топса бўлади?

  • jw.org сайтида бош саҳифанинг тепасидаги «Кўпроқ кўриш» тугмасига боссангиз, «Бош саҳифадаги яқинда кўрилган мақолалар» номли саҳифа очилади. У ерда сайтнинг бош саҳифасида чиққан сўнгги мақолаларни топа оласиз.

  • jw.org сайтида ёки «JW Library®» иловасида «Кутубхона», кейин «Мақолалар туркуми», сўнг «Қўшимча мавзулар»га киринг. Бу бўлимда бош саҳифада чиққан кўп мақолалар бор.