Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Тавсия

Тавсия

Таълимотлар ойдинлашгани борасида қай йўсин хабардор бўлиш мумкин?

Биз ажойиб пайтда яшаяпмиз. Яҳова Каломи тўғрисида ҳар қачонгига қараганда кўпроқ нарсаларни аён қиляпти. (Дон. 12:4) Лекин Муқаддас Китобдаги таълимотлар ойдинлашганидан хабардор бўлиш биз учун осон бўлмаслиги мумкин. Қизиқ, бу борадаги ўзгаришлару тушунтиришларни қаердан топа оламиз?

• «Электрон кутубхона» ёки «Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ»дан фойдаланиб, «излаш» сатрига, масалан, «Таълимотларимизнинг ойдинлашиши» деб ёзинг.

Шахсий тадқиқда сўнгги пайтларда ойдинлашган таълимотларни топишингиз ва ҳозир уларни қандай тушунаётганимиз борасида изланиш ўтказиб, ўзгариш киритилганининг сабабларини Муқаддас Ёзувлар асосида текшириб кўришингиз мумкин.