Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ТАВСИЯ

Шахсий тадқиқ ва оилавий топиниш учун тавсиялар

Шахсий тадқиқ ва оилавий топиниш учун тавсиялар

Биз Яҳовага нафақат бошқалар билан бирга йиғилиш ва анжуманларда бўлганимизда топинамиз, балки шахсан ўзимиз ҳамда оиламиз билан бирга шундай қиламиз. Қуйида шахсий тадқиқда ва оилавий топинишингизда кўриб чиқишингиз мумкин бўлган айрим тавсиялар келтирилган:

  • Йиғилишларга тайёрланинг. Шунингдек, ҳамду сано қўшиқларимизни машқ қилишингиз ва барча оила аъзоларингизга шарҳ тайёрлашга ёрдам беришингиз мумкин.

  • Муқаддас Китобдаги баёнотларни ўқинг. Сўнг ўша баёнотдаги бирон воқеа бўйича расм чизинг ёки билиб олган бирон маълумотни ёзиб қўйинг.

  • Муқаддас Китобда тилга олинган ибодатларни ўқинг ва улар ибодатларингизни яхшилашда қандай ёрдам беришини кўриб чиқинг.

  • jw.org сайтидаги видеони томоша қилинг, кейин уни бошқалар билан муҳокама қилинг ёки ёққан фикрларни ёзиб қўйинг.

  • Хизматга тайёргарлик кўринг. Ваъз қилишни машқ қилиб кўришингиз мумкин.

  • Ижодларни кузатиб, улар устида фикр юритинг ёки улар орқали Яҳова ҳақида нималарни билиб олганингизни муҳокама қилинг a.

a «Қўриқчи минораси» журналининг 2023 йил март сонидаги «Яҳовани ижодлари орқали яхшироқ таниб-билинг» номли мақолага қаранг.