Асосий материалларга ўтиш

«Қўриқчи минораси»: ҳеч бир журнал тенг келмайди

«Қўриқчи минораси»: ҳеч бир журнал тенг келмайди

«Қўриқчи минораси» журналининг нусхалар сони дунёдаги бошқа ҳар қандай журналнинг нусхалар сонидан устундир. Бу журналнинг ҳар бир сони 42 миллиондан кўпроқ нусхада чоп этилади. Иккинчи ўринда «Уйғонинг!» журнали туради ва унинг ҳар бир сони 41 миллион нусхада нашр этилади. Ушбу журналлар Яҳованинг Шоҳидлари томонидан чоп этилади ва 236 мамлакат ва ҳудудлардан тарқатилади.

Бошқа адабиётлар тўғрисида нима деса бўлади? Америкадаги журналларни нашр этувчилар уюшмасининг маълумот беришича, АҚШдаги пулли журналлар орасида биринчи ўринни Америкадаги нафақахўрлар уюшмаси, яъни ўқувчилари 50 ёшдан катта бўлган кишилардан иборат ташкилот томонидан нашр этиладиган журнал эгаллайди. Бу журнал 22,4 миллиондан кўпроқ нусхада чоп этилади. «АДАЦ Моторвельт» немис журналининг ўртача сони 14 миллионга, хитой журнали «Гуши хуэй» («Воқеалар») эса 5,4 миллионга яқин нусхада нашр қилинади.

Газеталарга келадиган бўлсак, нашр этиладиган нусхалар бўйича биринчи ўринда «Иомиури» япон газетаси туради («Yomiuri Shimbun»). У доим 10 миллиондан ошиқ нусхада чоп этилади.

Яҳова Шоҳидларининг адабиётлари таржима қилинадиган тиллар бўйича ҳам бошқалардан устунроқдир. «Қўриқчи минораси» 190 тилдан, «Уйғонинг!» эса 80 тилдан кўпроқ тилларга ўгирилади. Солиштириш учун: «Ридерз дайджест» журнали 21 тилга таржима қилиниб, унинг мундарижаси ҳар бир мамлакатда фарқ қилади («Reader’s Digest»).

Бу ерда айтилган журналларга қараганда, «Қўриқчи минораси» ва «Уйғонинг!» журналлари хайр-эҳсонлар эвазига қопланади. Қолаверса, бу журналлар ичида рекламалар йўқ бўлиб, бепул тарқатилади.

«Қўриқчи минораси»нинг мақсади — Муқаддас Китоб таълимотларини ва айниқса Худонинг Шоҳлиги ҳақида Унинг Каломида нима деб айтилганини тушунтиришдан иборат. Бу журнал 1879 йилдан бери тўхтамай чоп этилади. «Уйғонинг!» журналида кўпинча умумий мавзулар, масалан табиат ва илм-фан ҳақида ёзилган бўлиб, Яратувчига бўлган имонни мустаҳкамлашга мўлжалланган. У ерда шунингдек, Муқаддас Китоб ҳаётимизда қай йўсин амалий бўла олиши таъкидланади.