Асосий материалларга ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биноси (Тошкент)

2018 ЙИЛ 8 НОЯБРЬ
ЎЗБЕКИСТОН

Яҳова Шоҳидларининг Муқаддас Китоб асосидаги адабиётларга эга бўлиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тасдиқланди

Яҳова Шоҳидларининг Муқаддас Китоб асосидаги адабиётларга эга бўлиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тасдиқланди

2018 йил март ойидан бошлаб олти ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий суди томонидан Яҳованинг Шоҳидлари эркинликда топиниш масаласидаги ишлар кўриб чиқилган ва улар биродарларимизнинг фойдасига ҳал қилинган. Биродарларимизга қарши чиқарилган қуйи суднинг тўртта қарори Олий суд томонидан бекор қилинди. Маъмурий суд томонидан эса бешта қарор бекор этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан оқланган Яҳованинг Шоҳидларидан бири, Тимур Сатданов

Биродарларимиз билан боғлиқ бу ишларнинг баъзилари, милиция ходимлари уларни тергов қилиш натижасида Муқаддас Китобга асосланган адабиётларини, жумладан, Муқаддас Китоб нусхалари топилган электрон қурилмаларини олиб қўйишгани туфайли кўтарилди. Оқибатда, қуйи судлар томонидан биродарларимиз айбдор деб топилди ва уларга жарима солинди. Чунки уларнинг фикрича, имондошларимиз диний адабиётларни тарқатиш тақиқланади деб талқин қилиш мумкин бўлган қонунни бузишган. Минг шукурки, Олий суднинг сўнгги қарорларига биноан, айбдор деб топилган биродарларимиз оқланди ва жарималари бекор этилди.

Бутун дунё бўйлаб Яҳованинг Шоҳидлари бўлиб ўтган воқеани билишдан бахтиёр ва ҳукумат аъзоларидан миннатдор. Энг муҳими эса, «хушхабарни ҳимоялаш ва қонунийлаштириш» учун йўл-йўриқ тақдим этаётган ва қўллаб-қувватлаётган Тангри Яҳовадан миннатдорлар. (Филиппиликларга 1:7)