Асосий материалларга ўтиш

Апекс — Баффин оролида (Нунавут, Канада) жойлашган Икалуитдаги кичкина қишлоқ

2020 ЙИЛ 17 АПРЕЛЬ
КАНАДА

2020 йилги Қутлуғ Кечлик маросими. Канада

Сайёрамизнинг энг шимолий қисмида Қутлуғ Кечлик маросимини ўтказиш

2020 йилги Қутлуғ Кечлик маросими. Канада

Канаданинг Арктика архипелагидаги Икалуит жамоатида 27 та ваъзгўй Қутлуқ Кечлик маросимини видеоконференция орқали томоша қилди. Жамоатдаги ваъзгўйлар 55 киши билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказади. Улардан 12 нафари Қутлуқ Кечлик нутқини томоша қилди ва бундан роса қувонди.

Тадқиқ ўтувчиларнинг аксарияти учун Қутлуқ Кечлик маросимига шахсан келиш қийин ва, эҳтимол, имконсиз бўларди. Чунки улар жамоат ҳудудининг энг олис жойларида яшайди. Бу ҳудуд эса Киммирутдан то Канаданинг энг шимолидаги Грис-Фьорд қишлоғигача чўзилган бўлиб, тахминан икки миллион квадрат километрни ташкил этади.

«Бу йили илк маротаба тадқиқ ўтувчиларимиз билан бирга Қутлуқ Кечлик дастурини томоша қила олдик. Грис-Фьорддаги бир тадқиқ ўтувчи тўрт кишини дастурни томоша қилишга таклиф қилди. Бу туфайли сайёрамизнинг энг шимолий қисмидан жами беш киши биз билан Қутлуқ Кечлик нутқини томоша қилди»,— деб бўлишди Икалуит жамоатида оқсоқол сифатида хизмат қилаётган Айзек Демистер.

COVID-19 пандемияси туфайли қўйилган чекловлар ноодатий шароитларни юзага келтирди. Бу Икалуит жамоатидаги кўплаб биродару опа-сингилларимизга мослашувчан бўлишнинг фойдасини кўришга кўмаклашди.

Кэти Бручаило исмли имондошимиз шундай деди: «Биз шарқий Арктикада яшовчи одамларга телефон орқали шоҳидлик бердик. Ҳудудимизнинг энг олис жойларида яшовчи баъзилар билан ажойиб суҳбатлар қурдим. Одамлар уйларида ва улар тасаллига муҳтож».

Лаура Макгрегор деган имондошимиз қуйидагини айтди: «Икалуитда изоляцияда бўлиш биз учун осон эмас. Пандемия туфайли моддий қийинчиликларни бошдан кечиряпмиз ҳамда яна нима юз беришини билмаймиз. Биринчи марта оиламиз учун Қутлуқ Кечлик нонини ўзимиз тайёрладик. Биргаликда ажойиб вақт ўтказиб, дилимиз яйради. Бу маросим қанчалик содда ўтказилишини, нонни тайёрлаш ҳамда шаробни топиш қийин эмаслиги катта барака эканини янада яхшироқ тушундик».

Демистер биродаримиз шундай деди: «COVID-19 нинг тарқалиши бизни кўп жиҳатдан ажратиб қўйган бўлса-да, ушбу Қутлуқ Кечлик мавсумида жамоатимиз янада жипслашганини кўриш ажойибдир. Бу йилги Қутлуқ Кечлик маросими ўзгача ўтди!»

Икалуит жамоати яқин келажакда вазият тикланганда, ўз Йиғилиш залини қуришни режалаштирмоқда. Ҳозирча эса ернинг энг чет жойларидан бири бўлмиш Канаданинг энг шимолий қисмида хушхабарни ваъз қилишда жон куйдирадиган имондошларимизга Яҳова барака беришига аминмиз. (Ҳаворийлар 1:8)