Асосий материалларга ўтиш

Биродарлар Худонинг Каломидан фойдаланиб имондошларга далда беришяпти

2022 ЙИЛ 23 МАЙ
УКРАИНА

СЎНГГИ ХАБАРЛАР — 8 | Украинадаги қийин пайтда кўрсатилаётган биродарлик севгиси

Уруш давом этаётганига қарамай биродарлар бошқаларга тасалли ва далда беришяпти

СЎНГГИ ХАБАРЛАР — 8 | Украинадаги қийин пайтда кўрсатилаётган биродарлик севгиси

Украинадаги аҳвол яхшиланмаяпти. Филиалимиздаги масъулиятли биродарлар эса Худонинг Каломидан фойдаланиб, уйларидан қочган минглаб имондошларимизга далда ва тасалли беришяпти. Бу уларни маънан қўллаб-қувватлаяпти. Филиал қўмитаси аъзоси Украинанинг ғарбига қочиб кетган имондошларимизникига ташриф буюрди. Масалан, Ужгород шаҳридаги Йиғилиш залида тахминан 30 та имондошимиз вақтинча яшаб турганди. Ўша ташрифдан кейин битта опамиз шундай деди: «Яҳова мени бағрига олиб, қаттиқ қучоқлаб олганини ҳис қилдим».

Украинада 27 та Табиий офатларда ёрдам бериш қўмитасида тахминан 100 та биродар хизмат қиляпти. Филиалдаги биродарлар уларга ҳам далда беришяпти. Бу қўмитада меҳнат қилаётган Игорь шундай деди: «Табиий офатларда ёрдам бериш қўмитасига тайинланганимда, хотиним билан уйимиздан қочиб, бошқа жойда яшаётгандик. Оз-моз чарчаб қолганимизда, Филиал қўмитасида хизмат қиладиган биродар банд бўлишига қарамай вақт топиб, бизга далда берди ва диққат ила тинглади. У самимий қизиқиш кўрсатди... Чорасиз вазиятда ўзимизни худди болалардай ҳис қилганимизда, фақатгина Яҳовага ибодат қилиш ечим бўла олади. У бизга ёрдам бераётганини тез-тез кўряпмиз».

Уруш авж олган ҳудудда 4 та Йиғилиш зали вайрон бўлди, 8 тасига жиддий зарар етказилди, 33 тасига эса оз-моз зарар етказилди.

Киевдаги Йиғилиш зали. Чапда: 2019 йил ва ўнгда: ҳозирги пайт

Қуйида 2022 йил 17 май кунига оид Украина ҳақидаги янгиликлар келтирилган. Ушбу маълумотда келтирилган сонларни маҳаллий биродарлар тақдим этди. Аммо бу сонлар аслида кўпроқ бўлиши мумкин. Чунки мамлакатнинг барча ҳудудларидаги биродарлар билан алоқага чиқиш қийин бўляпти.

Имондошларимиз ҳақида маълумот

  • 37 та ваъзгўй вафот этди.

  • 74 та ваъзгўй жароҳатланди.

  • 45 253 та ваъзгўй уйини тарк этиб, мамлакатнинг хавфсиз жойларига қочди.

  • 418 та уй вайрон бўлди.

  • 466 та уйга жиддий зарар етказилди.

  • 1 213 та уйга оз-моз зарар етказилди.

  • 4 та Йиғилиш зали вайрон бўлди.

  • 8 та Йиғилиш залига жиддий зарар етказилди.

  • 33 та Йиғилиш залига оз-моз зарар етказилди.

Ёрдам ишлари

  • Украинада 27 та Табиий офатларда ёрдам бериш қўмитаси фаолият юритяпти.

  • 48 806 та ваъзгўй бу қўмита томонидан хавфсиз жойга жойлаштирилди.

  • 21 786 та ваъзгўй бошқа мамлакатларга қочди ва у ердаги имондошлардан ёрдам олди.