Жаннат яқиндир
Юклаб олинг:
Нотали матн
1. Қушларни тинглаб ҳавас-ла,
Осмонга назар солинг.
Зар сочин ёйган офтоб-ла
Чаманзор бўйлаб сайил қилинг.
Атроф тўла дўстлар-ла,
Ишониш қийин бунга.
Лек етдик ушбу кунга:
Энди замин жаннатдир.
2. Тоғларда ҳам, сой бўйлаб ҳам
Кўринар ҳовли уйлар.
Чархпалак эса сувлар-ла
Жўрликда гўзал қўшиқ куйлар.
Дала тўлди бошоқ-ла,
Теримнинг вақти келди.
Орзулар рўёб бўлди:
Энди замин жаннатдир.
(ЎТИШ)
Дўстлар билан тўлди давра,
Кутгандик бу пайтни бирга.
Кўзда тинди алам ёши,
Бутун дунё чўмди бахтга.
3. Овозлар янграр жаранг-ла,
Майсалар ҳиди эсар.
Дўстларни қарши олгаймиз,
Дастурхон ёзгаймиз тонг саҳар.
Тангрига раҳмат айтгаймиз
Севгиси учун мудом.
У файзин этди инъом:
Энди замин жаннатдир.
(ЎТИШ)
Шодлик ила яшнар қалбим,
Кўрсам сенинг шодон юзинг.
Ушбу истак бажо бўлди:
Бугун менга бағринг очдинг.
4. Бу жаннат яқиндир,
У келгайдир тез кунда.
Яҳова бунга кафилдир,
Зеро У Ўзи берди ваъда.
Интизор бўлиб кутгаймиз
Шу ажиб бахтли пайтни.
Биламиз, яқин қолди,
Жаннат келгай албатта.